×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тошкентда Ўзбекистон-Словения бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 8-феврал куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Словения бизнес-форуми ташкил этилди. Тадбирда икки мамлакатнинг муҳим вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳамда 70 дан ортиқ ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Словения Республикаси Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Таня Фаён сўзга чиқди.

Словения делегацияси мамлакатимизда бўлгани давомида тадбиркорлар ўртасида самарали мулоқот майдонига айланган Ўзбекистон-Словения бизнес-форумида иштирок этди.

Маърузачилар Ўзбекистон ва Словениянинг кўплаб тармоқлари салоҳиятини очиб бердилар. Бундан ташқари, икки томон вакиллари электротехника, фармацевтика ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида алоқаларни чуқурлаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар. Форум доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ҳам учрашувлар бўлиб ўтди, уларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Форум доирасида ҳар икки давлат бош вазирларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси билан Словения Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Битимни имзоладилар.