×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Бир қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилди

Хуаншань шаҳри (ХХР)да бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатларининг 3 – Вазирлар конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков чет эллик ҳамкасблари билан қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди.

Хусусан, Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Хусайн Амир Абдуллаҳиён ва Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар давомида томонлар олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилдилар ҳамда устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар.