Ўзбекистон Республикасида мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чуқур ўйланган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси изчил амалга оширилмоқда. Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришга бўлган бундай ёндашув ҳаётни таъминлаш, аҳоли саломатлигини сақлаш, бандлик шароитлари яратишнинг муҳим таркибий қисми сифатида давлат иқтисодий ва ижтимоий сиёсатининг устувор мезонларидан бирига айланди.
Шундай қилиб, 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси вилоятларида томорқа ер майдонлари учун 400 минг гектардан зиёд суғориладиган ер ажратиш бўйича қабул қилинган муҳим қарор Ўзбекистонда озиқ-овқат мустақиллигига эришишга бўлган ёндашувни тубдан ўзгартирган илк чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.
Аграр сектордаги бозор ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар экин майдонлари тузилмасини ўзгартириш, қарийб 48,5 га ғўзани дон экинлари ҳисобига қисқартириш. Натижада авваллари ғаллага бўлган эҳтиёжнинг 80% дан ортиғини экспорт қилган Ўзбекистон ғалла мустақиллигига эришди. Ҳар йили мамлакатимизда 7 млн. тоннадан зиёд ғалла ишлаб чиқарилади, ушбу кўрсаткични ил-ор технологиялар ёрдамида бир неча баробар ошириш учун етарли салоҳият мавжуд.
1997 йилдан бошлаб мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги йилига 6-7%ни ташкил этувчи барқарор ижобий ўсиш суръатларини намойиш этиб келмоқда. Бу гўшт истеъмолини аҳоли бошига 1,3, сут ва сут маҳсулотлари – 1,6, картошка – 7, сабзавотлар – 2 дан ортиқ, мевалар истеъмолини қарийб 4 баробар ошириш имконини берди.
2017 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги ҳиссаси 17,3% ни ташкил қилди. Тармоқда шунингдек барқарор ўсиш суръатлари кузатилмоқда – йилига 6 – 7%. Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг мева-сабзавот, узум маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича МДҲдаги етакчи давлатлар қаторидан жой олишида муҳим аҳамият касб этмоқда, чунки тупроқ ва иқлим шароитлари деярли барча қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш имконини беради.
2017 йилда республикамиз тажрибасида илк бор турли қишлоқ хўжалиги экинларини йил бўйи экиш йўлга қўйилди. Мамлакатимизда мева ва сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган яна бир қарор уларни гидропоника усулида етиштириш ҳисобланади. Биргина 2018 йилнинг ўзида ушбу усулда 352 гектар иссиқхона барпо этиш режелаштирилмоқда. Бунда тегишли технологиялар Жанубий Корея, Эрон ва Япониядан келтирилади. Бу 2020 йил сўнггига қадар мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажмини 32 млн тоннага етказиш имконини беради.
Ўзбекистоннинг асосий дон экинлари: интенсив суғориладиган воҳаларда етиштириладиган буғдой, арпа, жўхори ва гуруч, бироқ илғор технологияларни жалб қилиш йўли билан соҳани янада ривожлантиришни молиялаштириш учун етарли маблағ мавжуд эмас. Талаб юқори эканлигига қарамай, кунжут, пиёз, зиғир ва тамаки кам миқдорда етиштирилмоқда. Ҳўл мевалар асосан ички бозорда истеъмол қилинмоқда, қуруқ мева эса экспорт қилинмоқда. Бетакрор таъмга эга ва узоқ вақт сақланувчи Ўзбекистон тарвузларига МДҲнинг йирик шаҳарларида талаб юқори.
Бухоро ва унинг атрофида қоракўл терилари етиштирилади. Улар анъанавий экспорт маҳсулоти ҳисобланади, лекин уларнинг экспорт ҳажмига ҳиссаси у қадар салмоқли эмас. Қоракўл териларини ишлаб чиқариш 1,4 млн.дан 700 мингтага тушиб кетди. Йирик қорамол, қўй ва парранда асосан гўшт маҳсулоти олиш учун боқилади. Ўзбекистонда ҳар куни 5 млн литр сут берувчи қарийб 3 млн. бош сигир етиштирилади. Статистикага кўра, бир бош сигир 1600 литр сут беради, бу эса МДҲ мамлакатлари ичида энг паст кўрсаткичлардан биридир (Россия, Украина ва Молдовада бу кўрсаткич 2500 литрни ташкил этади). Бундан келиб чиққан ҳолда чорвачиликни ривожлантириш, жумладан сут ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконияти мавжуд.