(Русский) Население
3 719 006 млн.одам(Русский) Плотность населения
200,03 одам./км²(Русский) Территория
216 400 км²(Русский) Крупнейшие города
СамарқандСамарқанд вилояти ҳудудининг иқлимини иккита зонага бўлиши мумкин. Шимолий қисм ва олис ғарб континентал иқлимга, қолган қисми (марказ, жануб ва шарқ) субтропик ички континентал иқлимга мансуб. Иккала иқлимда ёз жазирама ва қуруқ, қиш қисман совуқ. Ўртача йиллик ҳарорат +16,5 °C; январда ўртача ҳарорат 0,2 °C, июлда ўртача ҳарорат +27,0 °C.
Мутлақ минимум ҳарорат —26 °C ни, мутлақ максимум ҳарорат +58 °C ни ташкил этган. Ҳудудда ўртача бир йилда 310—330 мм ёғин тушади (ёғингарчиликнинг асосий қисми баҳор ва кузга тўғри келади). Вегетация даври 218—220 кун давом этади.
Водийнинг асосий дарёси - Зарафшон - у музликдан бошланиб, қор ва музлик сувлари билан тўйинади. Шу сабабли дарёнинг сув режими етарли даражада барқарор бўлиб, гидроэлектрстанцияларнинг йил давомида бир маромда ишлашини таъминлайди ҳамда сув тошқинларини олдини олади. Сувдан самарали фойдаланиш учун Зарафшоннинг ўрта оқимида Каттақўрғон, қуйи оқимида эса Қуйимозор сув омборлари қурилган. Эски анҳор канали орқали Зарафшон сувлари Қашқадарё вилоятига келади. Сувдан фойдаланиш даражаси бўйича Ўрта Осиёнинг ҳеч бир дарёси Зарафшон билан тенглаша олмайди - уларнинг 90 фоизи суғоришда ишлатилади. Ҳудуддаги ерости сувлар юзага яқин оқади, улар таркибида тузлар кўп бўлмаса-да, ичишга ярамайди.
Деҳқончиликнинг етакчи тармоғи пахтачилик ҳисобланади. Бошқа техник экинлардан тамаки, кунжут, зиғир, буёқли махсар етиштирилади. Ургут тумани тамаки етиштиришга ихтисослашган. Бу ерда бутун республика бўйича тамакининг 96 фоизи етиштирилади. Лалми ерларда юқори навли буғдой ва беда етиштирилади. Пахтачилик комплекси таркибига кирувчи боғдорчилик ва узумчилик ҳам юқори даражада ривожланган. Шаҳарлар атрофида жойлашган ширкат хўжаликлари ва томорқа ерларида кўплаб ҳар хил сабзавот ва полиз экинлари етиштирилади.
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!