×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Инвестицияларни жалб этиш агентлигида Малайзиянинг «PNB Trusted Secure Professional» компанияси билан учрашув ўтказилди

9 март куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида Малайзиянинг «PNB Trusted Secure Professional» компанияси департаменти директори Аҳмад Шазали билан учрашув ташкил этилгди.

Учрашувининг мақсади Ўзбекистон Республикасида юқори технологик интеграциялашган рақамли тизимни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш эди.

Суҳбат давомида Аҳмад Шазали PNB Trusted Secure Professional компанияси Ўзбекистон фуқароларининг паспортини (ИД-карта) алмаштирадиган шахсий гувоҳномаларни жорий этиш лойиҳасида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз,  2020 йил 6 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни қайта ишлаш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди,  унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб биометрик пасспорт ўрнига барча янги туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ,  фуқаролиги бўлмаган шахсларга ва мамлакатда доимий яшайдиган чет эл фуқароларига 10 йил муддатли фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида гувоҳнома (ID-card) берилади.

Шунингдек, у компания рақамли технологиялар соҳасида,  фармацевтика маҳсулотлари учун голограмма ва штрих кодларни ишлаб чиқишдан тортиб,  давлат идоралари учун хавфсиз QR кодларига қадар ихтисослашганлигини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича,  компания Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик қилишга кизикиши бор.  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва хорижий инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги мутахассислари томонидан қизиқтирган барча масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.  Малайзия томонига Ўзбекистон Республикаси иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари ва устуворликлари,  амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар,  инвестиция муҳити ва ташқи савдо режими тўғрисида маълумот берилди. 

Ўзбекистон инвестиция порталида мамлакатнинг инвестициявий салоҳияти ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай имкониятларни рақам ва фактларда акс эттирувчи материаллар эълон қилингани таъкидланди.

Учрашув якунида агентлик мутахассислари Малайзия компаниясига зарур бўлган холатларда,  қўшимча маълумот юборилишини таъкидладилар.