×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида саноат ва қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш бўйича навбатдаги тадбирлар режалаштирилмоқда

Туркманистон ҳукумат делегациясининг ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги “Технопарк” саноат мажмуаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ва саноат салоҳиятининг кўргазмаси ташкил этилди.

Делегация аъзолари Ўзбекистоннинг кимё, нефть-газ, фармацевтика, электротехника, тўқимачилик, ипак, чарм-пойабзал йўналишларидаги стендларга ташриф буюришди. Қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларига, жумладан, мева-сабзавотчилик, иссиқхона хўжаликлари, уруғчилик, картошкачилик, паррандачилик, балиқчилик ва чорвачиликка оид стендлар ҳам намойиш этилди. Бундан ташқари, Туркманистон делегацияси раҳбари кенг турдаги харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган “Технопарк” мажмуасининг саноат қувватлари билан атрофлича танишди.

Туркманистон томонига Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш доирасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Икки мамлакат корхоналари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, истиқболли соҳаларда тажриба ва технологиялар алмашиш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

 

mift.uz