×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

БАА компанияси Ўзбекистонда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга сармоя киритиш истиқболларини ўрганади

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги кўмагида «Siroya Jewellers LLC» компанияси вакиллари Ражеш Жеин ва Чандрапракаш Сироя билан видеоконференцалоқа орқали учрашув олиб борилди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (ИТСВ) БААдаги ваколатхонаси раҳбари Сарвар Хамидов ва «Ўзбекзаргарсаноати» заргарлик саноати уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодир Мираҳмедов иштирок этишди.

«Siroya Jewellers LLC» компанияси БААнинг энг йирик заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларидан биридир. Ўз маҳсулотларини дунёнинг турли мамлакатларига экспорт қилади.

Учрашувда хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари, шунингдек, Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар саноатини ривожлантириш учун технологик инновациялар муҳокама қилинди.

ИТСВ ва «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмаси вакиллари чет эллик шерикларга уларни қизиқтирган масалалар тўғрисида батафсил маълумот беришди.