×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Олмаотада СПEКА иқтисодий форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16-17-ноябрь кунлари Олмаотада БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси кўмагида чақирилган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПECА) иқтисодий форуми бўлиб ўтди.

Бевосита ва онлайн тарзда ўтказилган ушбу тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистоннинг бошқа вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этди.

Форумнинг фаолияти CОВИД – 19 пандемиясидан кейин иқтисодий тикланиш, иқтисодий ўзгаришлар ва СПEКА минтақасида барқарор ўсиш, барқарор энергия алмашинуви, рақамли трансформация, гендер тенглиги, аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш ва бошқа соҳалар каби устувор йўналишлар бўйича ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишга қаратилди.

Юқори даражадаги ялпи мажлисда Ўзбекистон делегацияси СПECА дастури доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, иқтисодиётни рақамли трансформация қилиш, ташқи савдони диверсификация қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш, атроф-муҳитни яхшилаш, гендер тенглиги, минтақавий ва минтақалараро ўзаро боғлиқлик, «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон», «Термиз – Мозори–Шариф – Кобул – Пешавор – Карачи», «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ҳиндистон» халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ўтказиб берди.

Форум якунлари бўйича муҳокама қилинган масалалар доирасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ: СПECА-БМТнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон Республикаси мамлакатлари учун махсус дастури.

 

Манба: mift.uz