×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзмиллий банк халқаро капитал бозорида еврооблигацияларни илк бор чиқариши ҳақида эълон қилди

2020 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Банки халқаро эътироф этилган андеррайтер банклар билан биргаликда Миллий банкнинг 300 миллион долларлик халқаро облигациялари(еврооблигациялар) илк бор чиқиши ҳақида эълон қилди.

Шу куннинг ўзида «Road-show » тартиби доирасида аудио конференция шаклида АҚШ, Швейцария, Германия, Буюк Британия, Россия ва Осиё мамлакатларидан 70 нафар глобал инвесторлар иштирокида қўнғироқ (Global Investor Call) амалга оширилди.

Мазкур тадбир доирасида хорижий инвесторларга жорий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти ҳамда банк секторида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жиҳатлари, шунингдек, Миллий банк томонидан еврооблигацияларнинг эмиссия қилиниши ҳам банк, ҳам бутун мамлакат учун муҳимлиги ҳақида маълумот берилди.

Тақдимот якунларига кўра, Молия вазирлиги ва Миллий банк вакиллари инвесторларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди. Шунингдек, эҳтимолий чет эллик инвесторлар билан якка тартибда музокаралар олиб борилди.

2020 йилнинг 13 октябрида чет эллик инвесторлар билан якка тартибда музокаралар давом эттирилади.

Кейинги босқич Миллий банк томонидан чиқариладиган еврооблигацияларнинг нархини белгилаш ва уларни бозорнинг жорий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, Лондон фонд биржасида сотишни қамраб олади.

Маълумот учун: еврооблигация — валютада чиқарилган, эмитент учун хорижий бўлган ва халқаро андеррайтерлар синдикати ёрдамида чет эллик инвесторлар ўртасида жойлаштириладиган қарз қимматли қоғоз ҳисобланади.

https://uza.uz/