×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Шартномалар тузишни қандай ўзгартиришни режалаштирадилар?

Бир қанча тақиқларни бекор қилиш, шу жумладан банклар томонидан тўловларни учинчи шахслар ҳисобига қабул қилиш ва бошқалар.

Адлия вазирлиги «Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди.

1 майдан бошлаб қуйидаги талабларнинг бекор қилиниши кўзда тутилмоқда:

  • тижорат банкларга етказиб берилган маҳсулот ёки хизматлар учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ;
  • давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулот ёки хизматларни етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида олдиндан 15 фоиз тўловни белгилаш;
  • қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилаш;
  • нотариуслар томонидан шартномаларни тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликнинг мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот олиш.

Адлия вазирлиги жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат беришни таклиф қилмоқда.

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционда сотувга қўйиладиган мол-мулк барча қарзлардан ва тақиқлардан ҳоли бўлган ҳолда жойлаштирилади.

Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини чиқаришга фақат суднинг қарори билан ёки банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Бунда аукционда сотилган мол-мулк бўйича қарздорликни тўлаш мажбурияти унинг собиқ эгаси — қарздор зиммасида қолади ва мол-мулк аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади.

Лойиҳа ҳақида кўпроқ билиб олишингиз, унга таклиф ва мулоҳазаларингизни 25 мартга қадар билдиришингиз мумкин.

https://www.spot.uz/