«Ўзбекистон темир йуллари» акциядорлик жамияти 1994 йил 7 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган собиқ Марказий Осиё темирйўл базасида ташкил этилган. Ҳозирги кунда компания тузилмасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда айрим соҳаларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қуйидагилар компаниянинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш компаниянинг устувор йўналишларидан ҳисобланади:
Бугунги кунда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида инвестиция киритишни талаб этадиган ва сармоядорлар учун маанфаатли бўлган ўнлаб лойиҳалар мавжуд.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 1993 йилдан буён Темир йўллар ҳамдўстлиги ташкилоти (ТЙҲТ) аъзоси ҳисобланади. Компания Халқаро темир йўллар иттифоқи (ХТЙИ) ва БМТнинг Осиё-Тинч океани минтақаси учун иқтисодий комиссияси (ЭСКАТО) билан яқин алоқалар ўрнатган. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Европа Иттифоқининг ТАСИС дастури ТРАСЕКА (Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлаги) лойиҳаси билан биргаликда ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда стратегик географик жойлашгани ва минтақанигеосиёсий ривожлантириш маркази эканлигини ҳисобга олиб, Шимол ва Жануб, Шарқ ва Ғарбни боғловчи асосий транзит йўлаклар мамлакатимиз орқали ўтади. Бу АЖни ривожлантиришни режалаштириш ҳамда қайта кўриб чиқилиши ва оптималлаштирилиши лозим бўлган масалаларни аниқлашда муҳим омиллардан бири саналади.
Темир йўл транспорти соҳасида илгари имзоланган халқаро келишувларга мувофиқ, давлат ва истеъмолчилар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган, тармоққа, давлат иқтисодиётига инвестициялар жалб этишга йўналтирилган, оптимал шакллантирилиб, амалга оширилаётган транспорт сиёсати ва акциядорлик жамиятини ривожлантириш стратегияси давлатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий сиёсатни таъминлашида муҳим роллардан бирини ўйнайди.
Мамлакатимиз ва тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун АЖ ни ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқишда тўғриланиши зарур бўлган “тор жойлар”, муҳим жиҳатларни аниқлаш мақсадида тармоқнинг ҳолати пухта ўрганилди:
Ривожланиш стратегиясининг мақсади – темир йўл тармоғини Ўзбекистон Республикасининг ажралмас қисми сифатида ривожлантириш, мамлакт транспорт-транзит салоҳиятини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, транспорт ва техник тартибга солиш соҳасида мувофиқлаштирилган сиёсатни юритиш, поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, қулайлиги ва ишончлилигини ҳамда темир йўл транспортининг жозибадорлигини ошириш.
Темир йўл транспорти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ажралмас қисми ҳисобланади; темир йўл транспортининг ривожлантиришни режалаштириш иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш билан ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширилиши лозим; темир йўл тармоғини илғор ривожлантириш келажакда мамлакат иқтисодиётида мазкур тармоқнинг барқарор ишлаши кафолати бўлади;
Инвестицияларни жалб қилиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва тартибга солиниши керак;
Темир йўл ҳуқуқи, техник тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни уйғунлаштириш ишлари, дахлдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда олиб борилиши ва давлат томонидан қўллаб-қувватланиши керак;
Айни пайтда темир йўл тармоғи илгари режалаштирилган лойиҳаларни якунлаши, фаолиятнинг янада юқори босичига кўтарилиш учун истиқболи, сифатли тараққиётни мўлжаллаган бўлиши лозим.
Жамиятнинг ўз маблағлари ҳамда хорижий ва Ўзбекистон Республикаси инвестицияларини кенг жалб этган ҳолда темир йўл инфратузилмасини қуриш ва ундан фойдаланиш соҳасида тўпланган тажриба Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида Хайратон-Мозори Шариф янги темир йўл линияси қурилиши жараёнида дунё босқичига кўтарилиш имконини берди.
Мазкур сиёсатни юритиш ва хорижий сармоядорлар иштирокини мумкин бўлган даражада ошириш кредитларни тўлаш муддати, ҳажми ва уларни жамиятга қайтариш шартларини белгилаш бўйича аниқ сиёсат билан бирга олиб борилиши керак.
Амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳада устувор вазифаларни аниқлаш мақсадида темир йўл линияларини тиклаш ва янги линияларни қуришга доир режалар бир нечта асосий мезонлар, хусусан қуйидагиларни ҳисобга олиши керак:
(Ўзбекистон Республикасида ягона транспорт тармоғини шакллантириш учун) Стратегик аҳамиятга молик линиялар;
янги халқаро транспорт йўлакларни шакллантириш ва амалдагиларини ривожлантириш учун геосиёсий аҳамиятга молик линиялар;
мамлакатнинг янги конлари, саноат корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш ва оптималлаштириш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш учун юк ташишга мўлжалланган линиялар;
мамлакатимизнинг туризм соҳасини ривожлантириш, ҳаракатланиш қулайлигини ошириш ва мамлакат аҳолисининг ҳаракатчанилигини оширишга мўлжалланган йўловчи линиялари;
белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириш, поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тикланадиган ва модернизация қилинадиган линиялар;
ташишлар прогноз ҳажмларини ўзлаштириш ва тез ҳаракатланувчи йўловчи ташишни ташкил этишга мўлжалланган амалдаги модернизация қилинадиган линиялар.
янги темир йўл линияларини қуриш ва ишлатилаётган линияларни қайта тиклаш;
ажратиш пунктларининг янгиларини қуриш ва мавжудларини қайта тиклаш;
замонавий ахборот тизимлари ва рақамли алоқа тизимларидан фойдаланиш;
поездларни бошқаришни автоматлаштириш;
саралаш станцияларида бошқарув станция тизимларининг хавфсизлик функцияларини кенгайтириш;
логистика марказларини янада ривожлантириш, уларнинг базасида бошқа транспорт турлари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкиллаштириш;
интерфаол хизматлардан фойдаланишни кенгайтириган ҳолда, мижозлар билан боғланиш технологияларини жорий этиш;
транспорт хизматларини кўрсатиш сифатида ҳисобидан транзит юк ташишлар улушини ошириш;
замонавий материал ва конструкциялардан фойдаланиш;
«макон 1520» мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;
инновация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш.
эксплуатация қилинаётган ресурсларни узайтирган ва техник-иқтисодий хусусиятларини яхшилаган ҳолда, ҳаракатланиш таркибини модернизация қилиш;
темир йўл линияларининг ўтказувчанлик юк ташиш қобилиятини ошириш;
хизмат муддати тугаган ҳаракатланиш таркиби ва техник воситаларни юқори самарали ва кам таъмирталаб техникаларга алмаштириш;
темир йўл транспорти объектларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлашда инновацион технологияларни жорий этиш;
юк ташишда ўртача участка тезлигини ошириш;
поездлар тортишида энергия сарфини камайтириш;
асосий йўналишларда йўловчи поездларининг тезлигини ошириш;
Юқоридаги ишларнинг амалга оширилиши давлатимизнинг темир йўл транспорти соҳасидаги вазифаларини ҳал этилишини таъминлайди.
Ишлар якунига етгач, Ўзбекистон Республикасининг ягона темир йўл транспорт тармоғи яратилади, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари инфратузилмаси бир хилда ривожланади, ҳаракатланиш таркиби янгиланади, давлат иқтисодиётининг барқарор ўсиши учун шароитлар яратилади.
Тармоқни ислоҳ қилиш темир йўл тармоғини модернизация қилиш ва янада кенгайтириш учун унинг тузилмасини оптималлаштириш ва инвестициялар оқимини таъминлайди.
Замонавий технологиялар ва ишлаб чиқариш технологиялаштирилиши мамлакатимиз иқтисодиётининг сифатли ташишларга бўлган талабини қондиради.
Тезлик ва юкларни етказиб бериш ишончлилигини ошириш товар ишлаб чиқарувчиларнинг айланма капиталга бўлган талаби камайишига, бу эса ўз навбатида, ишлаб чиқариш ва товар бозорининг арзонлашувига, иқтисодиётда рақобатбардошликнинг кучайишига хизмат қилади.
Юқоридаги ишларнинг амалга оширилиши натижасида, аҳоли ҳаракатчанлиги ошади.
Тезликда йўловчи ташиш полигонини ошириш режалаштирилмоқда (160 км/с ва ундан ортиқ тезликда).
Кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, темир йўл транспорти ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш, темир йўл тарнспортининг хавфсизлиги, самарадорлиги, экологик тоза ва тежамкорлигини ошириш режалаштирилмоқда.
Мазкур ишлар ижроси натижасида, мамлакатимиз иқтисодётининг жадал ривожланишини таъминлаш, ялпи ички маҳсулот ва саноат ишлаб чиқаришини ошириш учун транспорт шароитлари яратилади.
Политика в области качества АО «Узбекистон темир йуллари» направлена на увеличение количества потребителей железнодорожных услуг путем постоянного повышения качества оказываемых услуг, удовлетворения потребностей и ожиданий клиентов, создания и укрепления устойчивых конкурентных позиций.
Основная деятельность общества направлена на оказание качественных услуг по организации и управлению перевозок железнодорожным транспортом, отвечающих требованиям безопасности, надежности, конкурентоспособности, полностью удовлетворяющим пожеланиям потребителей и отвечающим мировому уровню с учетом нормативных документов регламентирующих деятельность общества.
Для этого АО «Узбекистон темир йуллари» осуществляет следующую деятельность:
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг сифат соҳасидаги сиёсати кўрсатилаётган хизматлар сифатини мунтазам ошириб бориш, мижозлар эҳтиёжлари қондириш, барқарор рақобат позицияларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш орқали темир йўл хизматларидан фойдаланадиган истеъмолчилар сонини кўпайтиришга йўналтирилган.
Жамиятнинг асосий фаолияти хавфсизлик, ишончлилик, рақобатдошлик талабларига жавоб берадиган, истеъмолчилар истакларига мос келадиган ҳамда жамият фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда жаҳон андозаларига жавоб берадиган темир йўл транспорти билан ташишларни ташкил этиш ва бошқариш бўйича сифатли хизматлар кўрсатишга қаратилган.
АО «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бу борада қуйидаги ишларни амалга оширмоқда:
Истеъмолчиларнинг темир йўл ташишларини ташкиллаштириш бўйича кўрсатилаётган хизматлардан қониққанлиги юзасидан тадқиқотлар ўтказиш;
Темир йўл ташишларни ташкиллаштириш;
Мунтазам равишда хизмат кўрсатиш сифати, темир йўл транспортида ташиш хавфсизлигини оширишга доир тадбирлар ўтказиш, логистика схемалари ва технологик жараёнларни изчил такомиллаштириш;
Атроф-муҳитга энг кам миқдорда зарарли таъсир кўрсатадиган янги бошқарув услублари ва воситалари, технологиялар ва техникаларини жорий этиш;
Барқарор рақобат позицияларини шакллантириш ва мустаҳкамалаш мақсадида истаъмолчиларга қўшимча сервисларни таклиф этиш, хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва янгиликлар жорий этиш;
Ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга йўқиш;
Жамиятнинг техник-иқтисодий самарадорлигини оширишга йўналтирилган инвестициявий сиёсатни амалга ошириш;
Малакали мутахассисларни жалб қилиш, илғор тажрибани ўрганиш ва жорий этиш, ходимларнинг касбий тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш;
Ходимларнинг истеъмолчилар эҳтиёжлари ва ҳоҳиш-истакларидан хабардорлигини ошириш;
Ходимларнинг амалга оширилиаётган ишларнинг тўла натижаларига бўлган шахсий қизиқишини таъминлаш;
Жамият ходимларининг ишлаши учун қулай муҳит яратиш ва уалрнинг ижтимоий-иқтисодий турмуш жаражасини юксалтириш;
Жамиятнинг салоҳиятли ҳамкорлари ва мижозларининг оммавий ахборот воситалари орқали очиқ маълумотлардан фойдаланишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2009 йилдаги №173-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятида ИСО 9001:2008 халқаро стандарти мувофиқ сифат тизими жорий қилинган.
Ҳалқаро стандартлаштириш ташкилотининг 15.09.2015 йилдаги қарорига мувофиқ ҳалқаро ИСО 9001:2008 стандартининг янги талқини чоп этилди.
Бунга кўра “Ўзбекистон темир йўллари акциядорлик жамиятида ИСО 9001:2015 стандартига мувофиқ сифат тизими 2017 йил 27 апрель куни жорий қилинди.
№ | Кўрсаткичлар номи | Даврлар | бажарилиши | |
1 ярим йиллик | 1 ярим йиллик | |||
1 | Юкларни жўнатиш, минг. Тонн | 33,11 | 33,27 | 100,5 |
2 | Юк обороти, млрд. т-км | 11,59 | 11,64 | 100,4 |
3 | Йўловчилар обороти, млн.йўловчи-км | 2113,20 | 2127,23 | 100,7 |
4 | Жўнатилган йўловчилар сони, минг киши. | 10,89 | 11,71 | 107,5 |
5 | Ташилган йўловчилар сони, минг киши. . | 10,71 | 11,51 | 107,5 |
6. | Ходимларнинг умумий сони минг киши | 74,40 | 84,90 | 114,1 |
7. | Яратилган янги иш ўринлари | 1223 | 2467 | 201,7 |
8. | даромад млрд. сум | 2151,0 | 3665,4 | 170,4 |
|
| даврлар | Ўзаро нисбат | |
1 полугодие | 1 полугодие | |||
9. | Темир йўлларининг фойдаланиш узунлиги , км | 4303,7 | 4641,9 | 107,9 |
10. | Шу жумладан электрлаштирилган йўллар , км | 1353,5 | 1353,5 | 124,5 |
Минтақавий интеграция, изчил ва келишилган минтақавий сиёсат Ўзбекистон учун транзит ташишлар соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга имкониятлар яратади ва минтақа ичида савдони кенгайтириш, умумий меъёрий сиёсат билан келишиш, чегара органларининг ҳамкорликда ишлаши ва божхона тартибларининг мувофиқлашувини таъминлайди.
Минтақанинг яхлит сифатли инфратузилмасини мунтазам ривожлантириш савдо фаоллигини кенгайтиришнинг муҳим омилларидандир. Бугунги кунда Ўзбекистон ишлаб чиқаришнинг янада технологик ривожланган даражасига чиқиш ҳамда ташқи савдода ресурсларга боғлиқликан чекинишга эътибор қаратмоқда. Масалан, қайта ишланган пахта ва тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспортини йўлга қўйиш вазифаси қўйилган. Ички ресурсларни сотишнинг тараққиётга қаратилган ушбу усули мамлакатга хомашё сотишдан кўпроқ фойда келтиради.
Мамлакатимиз ташқи савдо бўйича мавжуд бўлган чеклавларга қарамасдан, иқтисодий ривожланиш ва ўсишни тъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар қабул қилмоқда.
Ўн йилдан ортиқ иқтисодий ўсиш суръатлари саккиз фоиз даражасида барқарор таъминланмоқда. Экспорт ҳажмини оширишда мавжуд бўлган барча имкониятлар ишга солинмоқда. Минтақавий ҳамкорлик, ўзаро савдони ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Ҳудудларда эркин-иқтисодиёт зоналарини ташкил этилиши самарали инфратузилмани шакллантириш йўлида амалий қадам бўлди. Масалан, “Навоий” аэропорти базасида ташкил этилган “Навоий” ЭИЗ даги халқаро интермодаль логистика маркази минтақадаги йирик ва юқори технологияли авиа юк ташиш мажмуаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда у мамлакатимизни Евро Осиёнинг асосий логистика марказлари – Франкфурт, Милан, Брюссель, Вена, Осло, Базель, Сарагосой, Дубай, Деҳли, Теҳрон, Инчон, Тяньцзинь, Ханой ва Шанхай каби каби давлатлар билан боғлайди.
2016 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигининг йирик ва истиқболли лойиҳа ижроси – Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли ҳамда Қамчиқ туннели расмий ишга туширилди. Унинг очилиш маросимида таъкидланганидек, бу Ипак йўлининг иқтисодий лойиҳасини яратишда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида эришилган муҳим ютуқ, халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш учун янги рағбат экани таъкидланди. Ушбу йўлнинг қурилиши билан моҳиятан, Ўзбекистон темир йўллар ҳаракатининг ягона бутун тизимини шакллантириш якунига етди.
Ангрен — Поп электрлашган темир йўлининг ишга туширилиши юк ташиш бўйича вақт ва маблағ тежаш имконини беради, шунингдек, транзит, ишлаб чиқариш ва инфратузилма салоҳиятини кескин оширади, Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланишига хизмат қилади. Йўлнинг фойдаланишга топширилиши Ўзбекистоннинг транзит ролини кенгайтириш борасидаги салоҳиятини кескин оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 6-7 март кунлари Туркманистонга уюштирган давлат ташрифи давомида мамлакат раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов билан Туркманобод-Фороб автомобиль ва темир йўл кўприкларини очиш бўйича Қўшма баёнот имзолади. Давлат раҳбарлари икки мамлакат транзит салоҳиятини юксалтиришга имкон берадиган ҳамда Туркманистон орқали Транскавказ транспорт йўлаги билан Жанубий ва Марказий Европа, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига транзит юк ташиш ҳажмларини бир неча маротаба кўпайтиришга қўлай шарт-шароитлар яратадиган ушбу кўприкларнинг очилишини юқори баҳоладилар.
Барча иштирокчи давлатларнинг иқтисодий манфаатларига бир хилда мос келувчи Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон халқаро транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича келишувларни амалда тадбиқ этиш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.
Томонлар мазкур транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш бўйича Ишчи қўмитанинг 2017 йил 1-2 мартда Тошкентда бўлиб ўтган биринчи мажлисининг аҳамиятини таъкидладилар. Яратилган қулай шарт-шароитлар ва икки давлат ҳудудида ташқи савдо юкларини транзит ташишга 2017 йилда ўзаро преференцияларнинг тақдим этилиши транспорт коммуникациялари ва инфратузилмаларни самарали иш юкламаси билан таъминлаш, шунингдек ташишларни янада ошириб бориш ва қўшимча юк ҳажмларини жалб этишда ташкилотлар учун аниқ ва равшан истиқболларни белгилашга имкон яратади.
Икки мамлакат ҳудуди орқали ўтадиган халқаро транспорт йўлакларининг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини ошириш мақсадида, Томонлар ташқи савдо юкларини транзит ташиш тарифларини янада мақбуллаштириш ва преференсиал шарт-шароитлар тақдим қилишга йўналтирилган тизимли ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. (ЎзА)
22-23 март кунлари Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлди. Музокаралар жараёнида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланди. Унда Президентлар ташқи бозорларга энг қисқа ва самарали чиқишни таъминловчи транспорт ва транзит йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор хусусиятини қайд этдилар.
Бу борада Томонлар ўз ҳудудларидан ташқи савдо юкларини транзит ташишда икки мамлакат темир йўл маъмуриятлари томонидан ўзаро преференциялар ва қўшимча чегирмаларнинг тақдим этилиши бу соҳадаги ҳамкорликни тубдан кенгайтиришга ҳамда транзит юкларнинг салмоқли ҳажмларини жалб қилишга имкон беришини таъкидладилар. Томонлар Бейнеу — Акжигит — Ўзбекистон чегараси автомобиль йўли лойиҳаси, шунингдек, минтақа мамлакатларининг халқаро денгиз коммуникациялари ва салоҳиятли бозорларга муқобил чиқишини таъминлайдиган бошқа қўшма лойиҳаларнинг тез орада амалга ошишидан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар. Давлат раҳбарлари учрашувида транспорт коммуникациялари соҳаси ўзаро ҳамкорликнинг яна бир устувор йўналиши ҳисобланиши алоҳида қайд этилди. Мамлакатларимизнинг автомобиль ва темир йўллари ўзаро интеграциялашган. Бу муҳим коммуникация тармоғи учинчи давлатлар учун ҳам транзит вазифасини ўтамоқда. Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани ҳудудидан ўтган Тошкент ва Самарқандни боғловчи автомобиль йўлининг очилиши Тошкент – Олмаота тезюрар поезди ва икки мамлакат шаҳарлари ўртасида автобус қатновининг йўлга қўйилгани транспорт коммуникациясини янада кенгайтиради, ҳудудлараро алоқалар, савдо ва туризм ривожига хизмат қилади. (ЎзА)
Ўзбекистоннинг Ҳаракатлар стратегияси барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида давлат ва минтақавий платформаларни шакллантириш ва ривожлантиришни изчил давом эттириш мақсадида эканини тасдиқлайди. Денгизга чиқмаган ҳолда, интеграциянинг муқобил йўлларини ўзлаштириш мамлакатимиз учун Ўзбекистон келажагини белгилайдиган муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Маълумки, Ўзбекистон қадимдан Буюк ипак йўлида жойлашган, Ғарб ва Шарқни бирлаштирувчи давлат сифатида машҳур бўлган. Бугунги кунда қадимий халқларни бир-бири билан боғлаган ҳолда, мазкур йўл янги қиёфада мавжуд. Ҳозирги пайтда мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш ва янгилаш, сифат жиҳатдан янги тузилмаларни шакллантириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш транспорт-коммуникация тизимини яхшилаш билан боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикаси темир йўллари схемаси
100060,Ўзбекистон, Тошкент, Амир Темур кўчаси, 13-уй
+998 (71) 202-02-10
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!