×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Машинасозлик соҳаси

Ўзбекистон ҳозирги даврда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида техник ва технологик ютуқлар асосида мамлакат рақобатбардошлиги даражасини ошириш сиёсатини фаол юритмоқда. Ушбу жараёнда машинасозликка катта аҳамият  берилмоқда, зеро ушбу соҳанинг ривожланиши мамлакат саноат  тараққиётининг рамзи ҳисобланади.

Автомобилсозлик тармоғи 

Тармоқнинг умумий ҳолати

Машинасозлик тармоқлари орасида мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистонда автомобилсозлик фаол ривожланмоқда.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси – Ўрта Осиёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси ва МДҲ мамлакатлари ўртасида иккинчи ўринни эгаллайди, маҳаллийлаштириш улуши автомобилларда юқори (45-55%)  бўлиб, юк автомобиллари ва автобусларда 15-30% ни ташкил этади.

Ишлаб чиқариш фаолияти қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:

Товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилган сумма

10 792 млрд. сум

2016 йилга келиб ўсиш суръати

167,1%

01.01.2018й.га келиб, соҳада 24,77 минг киши меҳнат қилмоқда.

«Ўзавтосаноат» давлат компанияси орқали турли сегментларда бир қатор жаҳон брендлари маҳаллийлаштирилган: енгил автомобиллар ва LCV (General Motors), юк машиналари  (MAN, ISUZU)  ва автобуслар (ISUZU). Аммо қарийиб барча қўшма корхоналарда акцияларнинг назорат пакети Ўзавтосаноат орқали давлат назорати остида қолмоқда – GM Uzbekistan да 75%  –  MAN ҚК да 51%, ISUZU ҚК да 84%  ва   PSA ҚК да 50%.

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми  – 140,2  минг дона  (2016 йилга нисбатан 159,1%), ISUZUавтобус ва юк машиналари  – 3600 дона  (105,3%), МАN юк машиналари ва  автобуслари – 1200 дона (119,4%), аккумулятор батареялар – 680,2 минг дона  (116,3%), кучланишли  агрегатлар – 91,6 минг дона ( 2,1 баравар).

Жамият корхоналари томонидан 6 686,2 млрд. сўмли халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилган, 2016 йилга нисбатан ўсиш суръати  – 156,4% ни ташкил этди.

Бугунги кунда ички бозорда енгил автомобилларга бўлган талаб 60-70 % га, юк автомобилларига – 50% га қондирилмоқда.

Ҳозирги пайтда мамлакат ҳукумати томонидан рақобатни ва соҳадаги ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун  автомобилсозлик соҳасига мустақил иштирокчи сифатида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Тармоқнинг асосий йўналишлари

Ҳозирги кунда ушбу тармоқда 23 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, уларда автомобиль ва автобуслар, юк машиналари, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ва узеллар, шунингдек, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилади.

Қуйидаги компаниялар автомобиль ишлаб чиқариш соҳасида ишлайди:

  • «Дженерал Моторс» компанияси билан ҳамкорликда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича тузилган «ДжиЭм Ўзбекистон» акциядорлик жамияти,
  •  “ЎзАвто”корхонаси, Япониянинг «Исузу» ва «Иточу» компаниялари муассислигида ўрта синфдаги автобуслар ва юк машиналари ишлаб чиқарадиган «Самарқанд Автомобиль Заводи».
  • ЎзАвто ва  Peugeot Citroen Automobiles ўртасида  қўшма корхона тузиш тўғрисида битим имзоланган бўлиб, унга мувофиқ, шаҳарда енгил тижорат автомобиллари  ишлаб чиқариш бўйича янги завод қурилмоқда. Лойиҳада Пежо Боксер  ва Пежо Эксперт автомобилларининг турли конфигурацияларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган.  

Осма ва тиркама  техникаларини ишлаб чиқарадиган UzAuto TRAILER корхонаси ташкил этилди, шунингдек,  Россия компанияси билан бирга  Камаз юк машиналарини йиғиш ишлари амалга оширилмоқда.

Авто қисмларини ишлаб чиқариш соҳасида  «ЎзАвто» компаниясининг қарийб 40 га яқин корхоналари фаолият юритмоқда. Уларнинг аксарияти  Korea Delfi, Erae, Sungwoo Hitech, Austem, AMS, KM&I  сингари дунёдаги етакчи авто қисмлар ишлаб чиқарувчилар  билан бирга тузилган қўшма корхоналардир.

Бундан ташқари, авто қисмлар етказиб берилиши 160 дан ортиқ кичик ва ўрта даражали таъминотчилар орқали амалга оширилади.

Хусусан,  «Дженерал Моторс» ва «ЎзАвто» компанияси билан 1,2 ва 1,5 литр ҳажмли двигателларни ишлаб чиқариш бўйича «ДжиЭмПауэрТрейн Ўзбекистон» қўшма корхонаси  ташкил этилган. Завод «Дженерал Моторс» глобал тармоғидаги ягона корхона ҳисобланади. Алюмин буюмлар қуйиш,  таркибий қисмларни  механик қайта ишлаш, таркибий қисмларни йиғишнинг барча  жараёни ва синовдан ўтказиш битта заводнинг ўзида амалга оширилади.

«ЎзАвто» компанияси  ишлаб чиқариш фаолияти билан бирга ходимлар малакасини  оширишга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Компания Тошкентдаги Турин политехника университети,  университет қошидаги академик лицей, Андижон ва Самарқанддаги  машинасозлик коллежлари сингари таълим муассасаларининг  асосчиси ҳисобланади.

«ЎзАвто» корхоналарининг автомобиль қисмларини хорижий автомобиль ишлаб чиқарувчилар конвейерига етказиб бериши уларнинг маҳаллийлаштиришда юксак салоҳиятга эгалигининг яққол далилидир. «ЎзАвто» корхоналари дунёнинг 5 та контингентидаги автоконвейерларга бир неча турдаги автомобиль қисмларини етказиб беради. Корхона ходимлари маҳсулотни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича етарли малакага эга. Ишлаб чиқариш ва сифатни бошқаришга  дунё стандартларининг жорий этилиши,  қатор халқаро сертификатларга эга бўлиш, шунингдек, корхоналарнинг зарур лаборатория текширув ускуналари билан жиҳозланиши  жаҳон стандартига мос маҳсулот ишлаб чиқариш  имконини бермоқда. ЎзАвто корхоналарига GMS, 5S, Kaizen  сингари  тизимлар жорий этилган.

 Тармоқда мавжуд маҳаллийлаштириш даражасидан келиб чиққан ҳолда,  маҳаллийлаштириш бўйича  қатор истиқболли  лойиҳалар бор:

  • Штамп-пайванд деталлар
  • Пластик деталлар
  • Чуян детали
  • Тормоз дисклари ва барабанлари механикаси
  • Аудиотизим
  • Енгил автомобиллар учун пластик бакчалар
  • Руль ғилдираги
  • Енгил автомобиллар учун подвеска пружиналари
  • Енгил автомобиллар учун амортизаторлар
  • Ўт олдириш свечалари
  • Резинли зичлагичлар учун экструзия
  • Енгил автомобиллар учун переключателлар
  • Орқа манзара ойнаси
  • Роликли қолиплар
  • Пластик педаллар
  • Енгил автомобиллар учун электр моторчалар
  • Узатмаларни ўзгартириш дастлаклари
  • Ойнатозалагичлар ва ойнатозалагич  механизмлари
  • Енгил автомобиллар учун хавфсизлик камарлари
  • Енгил автомобиллар ўқлари
  • Рулли колонка
  • Рулли механизм
  • Тормоз тизими деталлари
  • Тормоз колодкалари
  • Коннекторлар ва коннекторлар учун 522 номдаги қопқоқлар
  • Шланглар, трубкалар
Тармоқнинг инвестициявий жозибадорлиги

Ўзбек автомобиль маҳсулотининг таққослама паст таннархи:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари бўйича солиқ имтиёзлари ва давлат кўмагига доир чора-тадбирлар  пакети; (21.02.2008 й ПҚ-800  . 12.2008 й ПҚ-1020.  04.04.2012 й ПҚ-1736 ва б.ш.)
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.2018 йилдаги №ПҚ-3028 сонли “2017-2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори
  • МДҲ давлатлари ўртасидаги  эркин савдо зонаси  тўғрисидаги келишув;
  • Хомашё базасининг мавжудлиги (мис, қўрғошин, металл прокати, руҳ, полипропилен, полиэтилен, каучук ва бошқалар);
  • Сифатни назорат қилишнинг кўп босқичли тизими
  • Қулай ва малакали ишчи кучи (Тошкентдаги Турин политехника университети, Турин Академик лицейи,  Самарқанд шаҳри ва Андижон вилоятидаги  Политехника коллежи);
  • Энергия ресурсларининг арзонлиги;
  • Зарур инфратузилмага эга бўлган замонавий ишлаб чиқариш  корхоналари;
  • Логистикада мақбул ҳаражатлар.

Ишлаб чиқариш ҳаражатларини таққослаш

Энергия ресурсларига нархлар (АҚШ доллари)

Ўзбекистон

Россия

Япония

Россия/Ўзбекистон фарқи

Электр энергияси (1 кВ)

0,03 доллар

0,06 доллар

0,28 доллар

3 барабар

Газ (1 кв.м.)

37,2 доллар

86,7 доллар

120 доллар

2,3 баравар

Ходимнинг ўртача соатбай иш ҳақи

1,88 доллар

4,3 доллар

15,0 доллар

2,3 баравар

 

Қишлоқ хўжалиги  машинасозлиги

Машинасозликда қишлоқ хўжалиги  машинасозлиги энг  салоҳиятли тармоқ ҳисобланади.

Тармоқнинг умумий ҳолати

Ўзбекистон Республикаси учун қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш  муҳим стратегик  тармоқлардан бири ҳисобланади. 2017 йилда қарийб 8 минг дона қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилган бўлса, уларнинг қарийб 1,2 мингтасини тракторлар ва 0,3 мингтасини комбайнлар ташкил этади. Бундан ташқари, сўнгги йилларда тармоқда  улкан муваффақиятларга эришилди.  

2018 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра,  Ўзбекистон Республикаси  қишлоқ хўжалиги  техникаси парки  150 486 дона, жумладан 57 822 дона трактор, 58 019 дона осма техника, 3 608 дона ғалла ўрадиган  комбайн, 1 224 дона пахта териш машинаси, 1 738 дона хашак ўрадиган техника, 28 075 дона  бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини ўз ичига олади.

 

Юқорида санаб ўтилган мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларидан  82 921 донаси 11 йил ва ундан ортиқ муддат ишлатилгани боис эски техникалар ҳисобланади, жумладан 30 412 дона тракторлар, 28 071 дона осма техникалар, 1 131 дона ғалла ўрадиган  комбайнлар, 175 дона пахта териш машиналари, 919 дона хашак ўриш техникалари, 19 894 дона ерга ишлов бериш  техникалар, 1 445 дона  турли хил  ўғит бериш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш техникалари,  2 473 дона қишлоқ хўжалигидаги турли техникалар бўлиб, агротехника ишлари  бажариладиган қизғин мавсумда техника етишмовчилигини пайдо қиляпти.

Қишлоқ хўжалиги парки таҳлилларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари  қўшимча 100 670  дона  техникага муҳтож. Улардан  26 139 донаси  тракторлар, 34 605 донаси осма ва тиркама техникалар, 1 149 донаси  ғалла ўрадиган  комбайнлар, 3 080 донаси  пахта териш машиналари, 9 951 донаси хашак ўриш техникалари, 22 278 донаси ерга ишлов бериш техникалари, 2 968 донаси турли хил  ўғит бериш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш техникалари ва  5002 донаси  бошқа техникалардир.

Айни пайтда мавжуд техниканинг 55,1% маънавий ва жисмонан  эскирган бўлиб, улар тезкор суратда  янгиланаши зарур. Чунки бу ишлов берилаётган ерлар самарадорлигини ошириш,  қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш ва албатта, мева-сабзавот  маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишда ўз аксини  топади.

Ўзбекистон Республикасида турли хил қувватдаги тракторлар, ғалла  ва хашак ўриш комбайнлари,  осма, тиркама, йўл-қурилиш ва махсус техникалар ишлаб чиқарадиган “Қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ,  «Технолог» АЖ, «Агрегат заводи» АЖ, «Агрихим» МЧЖ, «Урганчкорммаш» АЖ, «Uz CLAAS Agro», “ЎзКейсМаш» МЧЖ,  «ЎзКейсТрактор» МЧЖ,  «DD-Agrotexmash» МЧЖ, «Kuhn» МЧЖ, «UzAgrotex Sanoat Invest» МЧЖ, «Lemken-Chirchik» МЧЖ ва «Амкодор-Агротехмаш» МЧЖ сингари миллий ва жаҳон брендларининг ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилган.  

2018 йил 1 январдан 2018 йил 30 июнгача юқорида кўрсатилган корхоналар томонидан умумий қиймати 1 449,5 млрд. Сўмга тенг бўлган 6 000 донадан ортиқ техника ишлаб чиқарилган. Айни пайтда, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ва  сотиш суръатининг  ошиб бориши ушбу техникага талаб борлигидан далолат беради.

Тармоқнинг инвестициявий жозибадорлиги

Биринчидан, бу тармоқда ички талаб жуда юқори.  Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми бўйича ЯИМ нинг 20% дан ошади,  қарийб 30% аҳоли соҳада меҳнат қилади ва бу тармоқ иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлайдиган  асосий тармоқлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда пахта, мойли ўсимликлар (кунгабоқар, рапс, сафлор) мингари техник экинлар,  мева-сабзавотлар, полиз экинлари, цитрус меваларининг айрим турлари, ем-хашак экинларидан иборат кенг турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  етиштирилади. Ушбу экинларнинг ҳар бири универсал ва махсус  техникани  талаб этади.

Иккинчидан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги  маҳсулотларига бўлган ташқи талаб камида, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги етарли даражада  ривожланмагани боис, ўз  қишлоқ хўжалиги машинасозлигига эга бўлмаган Афғонистон каби мамлакатлар ҳисобидан  таъминланиши мумкин.

Учинчидан, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги  машинасозлиги  уни янада ривожлантириш учун муайян конструкторлик базаси, илмий-техникавий  салоҳиятга эга. 

Тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлатиш билан бирга, уни ишлаб чиқариш ва яратишга қодир бўлган кадрлар тайёрлаш  тизими йўлга қўйилган. 

Ички ва ташқи бозорларда  рақобатбардош ва самарали машинасозлик тармоғини нисбатан тез яратиш имконини берадиган  ўзаро боғлиқ тармоқлар занжири шундан иборат.

Тармоқнинг асосий йўналишлари

1) қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган талабни қўллаб-қуватлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси паркини янгилашга қаратилган қонунчилик базасини янада такомиллаштириш:

  • қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари учун маҳаллийлаштириш даражасини йилига камида 5% га ошириш шарти билан  мавжуд имтиёзларни сақлаб қолиш;
  • қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш санасидан бошлаб 7 йилдан сўнг утилизация қилиш, уни такроран (иккинчи марта) сотиш бўйича илғор шкалани юритишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш,  шунингдек,  тўпланган маблағларни айланма капитални тўлдиришни молиялаштириш учун йўналтириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг инвестициявий дастурларини амалга ошириш ва ихтисослашган молиявий ташкилотлар орқали тайёр маҳсулот сотилишини молиялаштириш;
  • тайёр маҳсулотни импорт қилишда экологик меъёрларни жорий этиш;
  • экспорт савдоларини хорижий мамлакатлардаги шахсий лизинг компаниялари тармоғи орқали молиялаштириш имконини берувчи  меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш;

2) қишлоқ хўжалиги машинасозлиги  тармоғини  янада ривожлантириш, унинг инвестициявий ва тижорий жозибадорлигини ошириш мақсадида шахсий ва хорижий капитал иштирокида қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича саноат технопаркини ташкил этиш орқали қулай шароитлар яратиш;

 

3) сервис хизматлари ва дилерлик шохобчаларини янада ривожлантириш;

4) бутловчи қисмлар, хомашё ва материалларни марказлашган харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтиш;

5) ускуналар паркини янгилаш, хомашё ва материаллар ҳаражатлари меъёрини кўриб чиқиш, энергияни тежайдиган янги технологияларни жорий этиш ҳисобига таннархни камайтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар қабул қилиш;

 6) харидорларга лизинг асосида имтиёзли фоиз ставкаларини тақдим этиш орқали ишлаб чиқариш ва маҳсулотни сотиш ҳажмини ошириш;

7) тармоқда меҳнат қилаётган ходимлар малакасини ошириш;

 

8) Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш ва янги турдаги энергияни тежайдиган  техникаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш.    

Янги маҳсулот турларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқарилаётган техникаларни такомиллаштириш

Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарига янги техникаларни ўзлаштиришга ёрдам беради.

Илмий-тадқиқот ишлари  қуйидагиларга йўналтирилади:

  • Машина шлейфини ишлаб чиқиш ерга ишлов бериш, экин экиш ва ҳосил йиғиш, уни транспортировка қилишда ўсимликларни етиштириш бўйича  агротехник тадбирларни амалга ошириш талабларидан келиб чиққан ҳолда, машиналар шлейфини  ишлаб чиқиш;
  • Юқори самарали ва энергияни тежайдиган техникаларнинг янги турларини ўзлаштириш;
  • Бир пайтнинг ўзида  ерга ишлов бериш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича 4 та операцияни амалга ошириш имконини берадиган кўп функцияли техникаларни яратиш;
  • Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкцияларини бирлаштириш;
  • Юксак эргономик кўрсатгичларга эга маҳаллий универсал-чопиқ қиладиган трактор конструкцияларини ишлаб чиқиш.

Илмий тадқиқот ишлари узоқ  вақт ва катта молиявий маблағларни  талаб этгани боис, субсидия ажратиш кўринишида давлат кўмаги кўрсатилиши тахмин қилинмоқда. Илмий тадқиқот ишлари агротехник амаллар талабларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси иқлими ва ерига мослашган техникани ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш, хорижий ҳамкорларга роялти ва лицензия  тўловлари сингари тўланадиган  молиявий ҳаражатлардан озод қилиш  имконини беради.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш учун сармоя

2018-2020 йилларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш учун сармоя йўналтириш қишлоқ хўжалиги техникасининг таркибий базасини ўзлаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу тадбирлар конструкторлик-технологик марказ ходимларининг илмий-техник салоҳиятини юксалтириш имконини ҳам беради.

2018-2020 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштиришни  чуқурлаштириш учун таркибий базани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш тахмин қилинмоқда:

  • оснастка, пресс-шакл ва муҳрлар;
  • металл буюмлар ва тайёрланмаларни қуйма ишлаб чиқариш;
  • трактор учун ва бошқа турдаги трансмиссия тишли ғилдираклари;
  • ўзиюрар қишлоқ хўжалиги техникаси кабиналари (ишлаб чиқаришни кенгайтириш);
  • ғилдирак дисклари;
  • пластик ва резинли буюмлар;
  • ҳар хил турдаги метиз гуруҳи;
  • электр деталлар.
Тайёр маҳсулотни сотишни молиялаштириш манбалари
  • Харидорларнинг шахсий маблағлари;
  • Тижорат банкларининг кредит маблағлари;
  • Хорижий молия инститларининг қарз маблағлари;
  • Халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига давлат кўмаги ——нинг пул маблағлари;
  • Лизинг компаниялари ва  турли молия институтларининг пул маблағлари;
  • Утилизация тўловларидан  йиғиладиган пул маблағлари.
Экспортни молиялаштириш манбалари
  • Яқин хорижий мамлакатлар миллий банклари томонидан қайта молиялаштириладиган маҳаллий банкларнинг  мақсадли  экспорт кредитлари;
  • Узоқ хорижий мамлакатларнинг резидентлари бўлган  хорижий  банкларнинг қарз маблағларини жалб қилиш;
  • лизинг компанияларининг пул маблағлари;
  • Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлигининг қарзлари;
  • Утилизация тўловларидан  йиғиладиган пул маблағлари.
Айланма капитални тўлдириш манбалари
  • Корхоналарнинг шахсий маблағлари;
  • Қайта молиялаштиришнинг фоиз қиймати 50 % дан ортиқ бўлмаган қийматдаги кредитлар;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги № ПҚ-2658  сонли “«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти  фаолиятини ташкиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган  маблағлар;
  • Утилизация тўловларидан  йиғиладиган пул маблағлари.
Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари
  • Корхоналарнинг шахсий маблағлари;
  • Қайта молиялаштиришнинг фоиз қиймати 50 %дан ортиқ бўлмаган қийматдаги кредитлар;
  • Шахсий инвестициялар;
  • Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;
  • Халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;
  • Утилизация тўловларидан  йиғиладиган пул маблағлари.
Стратегик ҳамкорлар

Келгусида маҳаллий корхоналарнинг режалари улкан бўлиб, уларнинг аксарияти хориждан стратегик ҳамкорларни жалб қилиш билан боғлиқ. Масалан, Россиянинг «Ростсельмаш» компанияси жорий йил якунига қадар ўз техникаларини Чирчиқ қишлоқ хўжалиги заводида йиғишни йўлга қўяди.

Россия техникасининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дастлабки партияси уч турдаги 20 та хашак ўрадиган ўзиюрар  машиналарни ўзи ичига олади.  Томонлар шунингдек, мамлакатда талаб юқори бўлган техника –– пресс-подборшчикларни йиғишни ўзлаштириш масаласини ҳал қилишга ҳам киришдилар. Йилига қарийб 200 дона ана шундай техника ишлаб чиқарилади. Умуман,  Ўзбекистон бозорида йилига 300-400 донагача бу техникага талаб бўлиши белгиланган. 

Лойиҳа Чирчиқда тўла ишга туширилгач, Россиянинг юзлаб қишлоқ хўжалиги  машиналари ишлаб чиқарилади. Йилига хашак ўрадиган комбайнлар ва ўзиюрар ўроқ машиналарининг 7 та модели ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, Россия томони республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражасини мунтазам   ошириб боради.

Яна бир муҳим лойиҳа – металл қуйиш бўйича Беларусь илмий-тадқиқотчилик ва конструкторлик-технологик институти ва «Ўзагротехсаноатхолдинг» мамлакатимизда биринчи  автоматлашган металл қуйиш корхонасини ташкил қилиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда.

 

Металл қуйиш чуқур маҳаллийлаштиришни таъминлайдиган, қишлоқ хўжалиги техникаси таннархини камайтириш ва қўшимча қийматли  маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган муҳим компонентлардан бири ҳисобланади.  Бугунги кунда БЕЛНИИЛИТ мазкур лойиҳанинг  техник ҳужжатларини устида  иш олиб бормоқда. Уни  йил якунига қадар тугатиш режелаштирилмоқда.

Бундан  ташқари, металл қуйиш бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АК билан ҳам  ҳамкорлик муносабатлари  ривожланиб бормоқда. Акциядорлик компанияси 2013 йилда умумий қиймати 150 млн АҚШ долларига  тенг металл-механик заводини ишшга туширди. Завод немис компанияларининг технологик линиялари билан жиҳозланган бўлиб, у темир йўл транспорти  учун металл маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган минтақадаги  ягона завод ҳисобланади.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» Ўзбекистонда бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни  маҳаллийлаштиришда металл-механик заводнинг қувватларидан фойдаланиш мақсадида Италия ва Кореянинг қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарадиган компаниялар вакилларини завод сифати ва технологияларини баҳолаш учун таклиф этди.