×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тошкент вилоятидаги хорижий инвестицияли корхоналар ва «Лойиҳа гуруҳлари»га ташриф

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссияси раиси С. Умурзаков раҳбарлигидаги 2021 йил 11 октябрдаги “Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши”нинг 55-сонли баёнига асосан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ишларни ҳамда вилоят ҳудудида фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги 37 та корхона муаммоларини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 24-27 май кунлари Ҳорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги вакиллари томонидан Тошкент вилоятининг қатор туман ва шаҳарларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

      • туман ва шаҳарларда ташкил этилган “Лойиҳа гуруҳлари” нинг фаолияти билан яқиндан танишиш, улар томонидан амалга оширилган ишлар ўрганиб чиқилди.
      • Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ўрганилди ҳамда аниқланган “ўсиш нуқталари” йўналишида истиқболли лойиҳаларини ўрганиш ишлари олиб борилди.
      • Ҳудудлардаги хорижий капитал иштирокида ташкил этилган йирик саноат корхоналари билан яқиндан танишилди.

Кузатувлар асосида “Лойиҳа гуруҳлари” ва хорижий капитал иштирокида ташкил этилган йирик саноат корхоналарининг мавжуд муаммо ва таклифлари кўриб чиқилди ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.