Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир ўринбосари Б.Абидов ва Въетнам социалистик Республикасининг элчиси Данг Минь Хой ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Икки мамлакат бозорларига харидоргир маҳсулотларни етказиб бериш орқали товар айирбошлаш ҳажмларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ишбилармон доиралар вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва бу орқали экспорт-импорт салоҳиятини ошириш мақсадида икки мамлакат савдо-саноат палаталари ва уларнинг аъзо корхоналари иштирокида онлайн давра суҳбатларини ўтказишга келишиб олдилар.
Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида тўқимачилик, чарм ва пойабзал, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва балиқчилик соҳалари белгилаб олинди.
Бундан ташқари, ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга ва ушбу тадбирнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида унинг доирасида ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форумни ташкил этишга келишиб олинди.
Manba:mift.uz
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!