2021 йил 15 сентабр куни Португалия компаниялари учун веб-семинар бўлиб ўтди. Семинар инвестиция имкониятларини очиш, Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити, шунингдек, икки томонлама иқтисодий алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларига бағишланди.
Веб-семинарда Ўзбекистон Республикасининг Португалия ва Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси С.Рустамбаев, Португал Ишбилармонлар Ассоциацияси (АEП) директори П. Ваз, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг инвестицияларни жалб этиш бўлими бошлиғи О. Рижиченко, шунингдек Португалия компаниялари вакиллари иштирок этишди.
Вебинар давомида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун янги имкониятлар ҳамда Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш салоҳияти тўғрисида тақдимот намойиш этилди.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!