Етакчилар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни, шу жумладан сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни давом эттириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Давлат раҳбарлари Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Польша Президенти фуқароларни Афғонистондан мамлакатимиз ҳудуди орқали Польшага эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишга кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун самимий миннатдорлик билдирди.
Афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Манба: https://uza.uz/
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!