Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида ўрдакларни кўпайтириш учун ўзбек-Хитой кластерини яратиш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 6 million долларни ташкил этади, деб хабар беради пойтахт вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бу ҳақда вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов ва Хитойнинг «Т Tianjin Kaiteng Investment group» вакили Ванг Венжининг учрашуви якунлари бўйича келишувга эришилди.
Лойиҳа 2021-2022 йиллар давомида 2 гектар майдонда амалга оширилади. Хўжаликда йилига 50 мингтагача ўрдак кўтарилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Хитой компанияси Тошкент вилоятининг «Нурафшон» маъмурий марказида ресторан ва офис марказини қуриш ниятида. Лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши 100 дан ортиқ кишини иш билан таъминлайди.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!