×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Октябр ойида Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради

Тадбиркорларга эпидемиологик хавфсизлик белгиларини бериш тадбиқ қилинади.

Бу белгилар 12 ой муддат вақтига эга бўлиб, уч тоифага эга: “Қизил”,”Сариқ” ва “Яшил”.Белгилар тадбиркорларнинг ўзлари ташаббуси билан (ихтиёрий равишда) ёки қонун хужжатларига мувофиқ давлат органлари ташаббуси билан (мажбурий) берилади.

Кредит таътиллари тугайди.

Банклар ушбу таътил кунларини узайтириш вақтини мустақил равишда белгилашади.

Солиқ маъмуриятидаги ўзгаришлар.

Бутун мамлакат бўйича умумий белгиланган солиқларни тўлайдиганларга аввалгидек туман инспекцияларида эмас, балки вилоят бошқармаларида ва шахар бўлинмаларида хизмат курсатила бошланади.

ҚҚС бўйича имтиёзлар камайтирилади.

Улар орасида “GM Uzbekistan” ва  “UzAuto Motors” , Hayat қурилишининг иштирокчилари ва бошқалар бор. Бу тўлиқ ҚҚС занжирини яратиш ва барча компаниялар учун тенг шароитларни таъминлаш учун қилинган.

https://www.uzdaily.uz/