×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистонда ҳудудларнинг миллий инвестиция рейтинги ишлаб чиқилади

Инвестицион ва ташқи савдо соҳасидаги муаммо ва камчиликлар аниқланди. Хусусан, муайян ҳудуд учун энг самарали бўлган лойиҳаларни танлаш ва амалга оширишнинг шаффоф тизими жорий этилмаган.

Ўзбекистонда Ҳудудларнинг инвестиция муҳити миллий рейтингини ишлаб чиқиш бошланди, бу борадаги хорижий тажриба ўрганилмоқда. Бу ишни Стратегик ривожланиш агентлиги мутахассислари ўз зиммаларига олдилар, деди бошқарма матбуот котиби Манзура Хасанова.
Рейтингни шакллантиришда бизнес вакиллари ўртасида сўровлар ўтказилади. Ва уларнинг натижаларига кўра, инвестиция муҳити билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда давлат органлари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш кўзга тутилан.
Инвестицион ва ташқи савдо соҳасидаги муаммо ва камчиликлар аниқланди. Хусусан, муайян ҳудуд учун энг самарали бўлган лойиҳаларни танлаш ва амалга оширишнинг шаффоф тизими жорий этилмаган. Шу боис айрим мавжуд лойиҳалар зарар кўриб, экспорт салоҳиятини йўқотмоқда.
Мувофиқлаштириш ва назорат қилишда тизимли ёндашув йўқлиги сабабли лойиҳаларни амалга оширишда расмиятчиликка йўл қўймаслик, асоссиз кечиктириш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун агентлик томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги лойиҳа бюроси негизида лойиҳаларни танлаш ва амалга оширишнинг уч босқичли тизимини ташкил этиш таклиф этилмоқда. 14 та ҳудудий лойиҳа гуруҳлари, 207 таси туман ва шаҳарларда ташкил этилиши режалаштирилган.

 

uz.sputniknews.ru