×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Коррупцияга қарши суҳбат

Жорий йилнинг 22 апрел куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ходимлари иштирокида коррупция билан курашиш мавзусида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раиси Ғ. Эргашев ва суд раисининг ўринбосари Г. Хамраева томонидан маъруза ўтказилди. Маъруза давомида суд раиси Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган босқичма-босқич чора-тадбирлар, шунингдек рақамлаштириш орқали инсон омилининг камайтирилиши тўғрисида нутқ сўзлади. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.