×

Туризм

Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги умумий маълумот
  • Ўзбекистон  Марказий Осиёда жойлашган. Мамлакатнинг умумий майдони — 447,4 минг кв. км. Ўзбекистон ҳудудининг асосий қисмини паст текисликлар эгаллайди. Мамлакатнинг шарқи ва шимоли-шарқий қисмида Тиён-Шон ва Помир тоғлари тизмалари жойлашган, бу мамлакатнинг энг юқори нуқтаси ҳисобланади  (4 643 м).
  • Шимолда Ўзбекистон ҳудуди  марказий қисмида дунёнинг энг йирик саҳроларидан бири – Қизилқум жойлашган.
  • Иқлими асосан иссиқ, қуруқ, кескин континентал. Йил фаслларидаги об-ҳаво ҳарорати жиддий фарқланади. Қишда ўртача  ҳарорат  — 6 С дан паст, аммо июлда  32 С дан ошади.
  • Меҳмондўстлик – ўзбек халқига хос бўлган, асрлар давомида сайқалланган фазилатдир. Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 32 млн. кишидан ошди.
  • Ўзбекистонда 130 миллат ва элат вакиллари: руслар, тожиклар, корейслар, қозоқлар, қирғизлар, татарлар ва б. тинч ва аҳил истиқомат қилмоқда.
Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти

Республикада  9608 дан зиёд маданият объектлари мавжуд. Шундан 7300 дан зиёди қадимий архитектура ва археологик объектлар ҳисобланиб, уларнинг 200 таси ЮНЕСКО нинг жаҳон маданий мероси рўйхати киритилган. Уларнинг асосий қисми Самарқанд, Бухоро, Хива, Шахрисабз, Термиз, Қўқон ва Тошкент шаҳарларида жойлашган.

Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ёши 2750 йилдан зиёд. Самарқанд — дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Римнинг тенгдоши.

Қашқадарё бўйидаги Китоб шаҳри расадхонасида дунёдаги бешта дастлабки кенглик станцияларида бири жойлашган. 2010 йилдан бошлаб ORI-40 даги Китоб жамоаси хавфли ер олди астероидлари қидируви билан шуғиллана бошлади.

Энг юқори нуқта: Ҳиссор тизмаси (денгиз сатҳидан 4 643 м). Энг қуйи нуқта: Мингбулоқ чуқурлиги (денгиз сатҳидан  -12,8 м қуйи).

Ҳозирги пайтда Қўриқланадиган табиий ҳудудлар миллий тизимига 8 қўриқхона, 2 табиий ва 1 миллий боғ, 1 биосфера резервати, 7 табиий ёдгорлик, 3 табиий питомник, 12 заказник, 25 дан зиёд сувни ҳимоялаш зонаси, қирғоқ бўйи полосалари ва ер ости сувлари шаклланиши зонаси, 72 ўрмон хўжалиги ва 5 ўрмон давлат ўрмон овчилик хўжалиги киради. Қўриқланадиган табиий ҳудудлар тизими дашт экотизимларининг 3,5%,  тинч ўрмонларнинг 3% га яқин қисмини ва тоғ экотизимларининг 14% ни қамраб олади.

17 мамлакат билан визасиз режим ўрнатилган, шунингдек электрон тизим 51 мамлакатдан келган меҳмонларга e-visa.gov.uz сайти бўйича соддалаштирилган электрон визалар олиш имконини беради. Ушбу хизмат тури жорий этилган кундан бошлаб 10,000 электрон виза берилди.

Ўзбекистонда Марказий Осиё ҳудудидаги ягона бўлган, 1977 йилда қурилган метро жойлашган.

Инвестициялаш сабаблари

Туристик хизматлар экспорти 8 ойда 666,9 млн. АҚШ долл.ни ташкил этди, бу эса 2017 йилнинг ўхшаш даврига нисбатан қарийиб икки баравар кўп   (327,3 млн. АҚШ долл.).

2018 йилнинг 8 ойи давомида хорижий меҳмонлар сони 2017 йилнинг ўхшаш давридаги 1,5 млн. кишига нисбатан 3,4 млн. кишини ташкил этди  (+226%). Тахмин қилинишича, йил якунларига кўра хорижий фуқаролар сони 4,8 млн.кишини ташкил этади.

Ўзбекистон тўғрисидаги материалларнинг 40 хорижий мамлакат ОАВ да чоп этилиши таъминланди, 20 дан зиёд мамлакатнинг 50 га яқин хорижий ОАВ вакиллари учун инфо-турлар ташкил қилинди. Хитойнинг CCTV-7 телеканалида намойиш қилинган ЎзР гастрономик туризми ҳақидаги сюжетини 150 млн. киши томоша қилган.

Ўзбекистон Lonely Planet версиясига кўра Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилди. Ўзбекистон Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. Шуни таъкидлаш зарурки, мамлакатимиз Lonely Planet рейтингида Вьетнам, Япония, Таиланд, Непал, Шри-Ланка, Хитой ва  Индонезия каби анъанавий ва машҳур мамлакатлардан ўзиб кетди. Гастрономик туризм бўйича Ўзбекистон МДҲ нинг энг оммабоп мамлакатлар бешталигига киради.

 

Хавфсиз мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 2-ўринни эгаллайди.

Президент даражасида туристик саноатни модернизациялаш, соҳани барқарор ривожлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, хорижий меҳмонларга халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатилишини ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек эркин туристик зоналар (ЭТЗ), эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) ташкил қилинган бўлиб, уларда катта имтиёзлар (солиқ, божхонага оид) берилади.

Хорижий саёҳларга электрон виза берилиши тартиби соддалаштирилган ва жорий қилинган.

 

UzbekistanPass (UzPass) мобиль иловаси – бу Ўзбекистонни яқиндан билиш, унинг бой тарихини ўрганиш, бутун гўзаллигини кўриш, ва айни пайтда сайёҳатни қулай ва тежамкор ўтказишни истовчилар учун ноёб туристик хизматдир (iOS, Android).

Хостелларни ташкил қилиш бўйича 22 талаб бекор қилинди, шунингдек хорижий саёҳларни хусусий хонадонларда жойлаштириш имконияти яратилди, сертификациялаш бўйича талаблар бекор қилингани ҳолда оилавий меҳмонхона уйларни ташкил қилиш бўйича соддалаштирилган тартиб тасдиқланди.

Лицензиялаш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати  15 иш кунидан 10 иш кунигача қисқартирилди, бунинг натижасида 2018 йил 8 ойида 183 янги туроператорлар ўз фаолиятини йўлга қўйди, таққослаш учун 2017 йилда бор-йўғи 128 туроператор фаолият кўрсатар эди.

Туризм турлари

ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ

Шарқий халқларда  «Зиёрат» тушунчаси “муқаддас қадамжоларга бориш”ни англатади ва унинг иккита асосий тури мавжуд: зиёрат қилиш ҳамда сайёҳлик-ўрганиш йўналишидаги диний туризм. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд.

ТОҒ ТУРИЗМИ

Маҳобатли ва бетакрор тоғ ландшафти, кенглиги буни бир бора кўрган ҳар қандай одамни лол қолдиради. Ишлаб чиқилган тоғ турлари доирасида Ўзбекистон???

 В рамках разработанных горных туров в Узбекистан

ГАСТРОНОМИК  ТУРИЗМ

Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистонда кўп асрлар давомида турли халқларнинг ажойиб ва ноёб таомлари тайёрланади.

Ўзбекистондаги гастрономик турлар нафақат ҳар куни машҳур ўзбек таомларидан татиб кўриш, балки ўзбек таомларининг ҳақиқий билимдонига айланиш имконини беради. Шунингдек Ўзбекистон мева-сабзавотлар, полиз экинлари ва зираворларга бой мамлакат эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТУРИЗМ

Маданий туризм – энг оммавий туризм тури ҳисобланади. Бундай саёҳатларнинг асосий мақсади – сайёҳлик ёдгорликлар (тарихий, меъморий, санъат ёдгорликлар)  табиий ва этник ўзига хосликлар, халқнинг замонавий ҳаёти ва ҳоказолар билан танишиш.

ЭКОЛОГИК ТУРИЗМ

Табиий муҳит ёки унинг алоҳида элементлари: табиий манзаралар, табиат ёдгорликлари, ўсимлик ва ҳайвонларнинг муайян турлари, ёки уларнинг бирикмаси.

 UNWTO маълумотларига кўра, экологик туризм – бу туризмнинг жадал ривожланаётган турларидан бири. Экотуризм — бу табиий ҳудудларга маъсулиятли саёҳат бўлиб, у табиатни муҳофаза қилишга кўмаклашади ва маҳаллий аҳоли фаровонлигини оширади.

Экологик туризм (экотуризм) –  турли мураккабликдаги ўрганиш саёҳатлари вариантлари, турлари ва усуллари бўлиб (шу жумладан, adventure travel), улар учун бош ресурс, шунингдек асос бўлиб табиий муҳит ёки унинг алоҳида элементлари: табиий манзаралар, табиат ёдгорликлари, ўсимлик ва ҳайвонларнинг муайян турлари, ёки уларнинг бирикмаси хизмат қилади.

ИШБИЛАРМОНЛИК ТУРИЗМИ

Замонавий туризмнинг энг истиқболли йўналишларидан бири. Маълумотлар алмашиш, семинарлар ташкил қилиш ва бошқалар. Профессионал тажриба тўплаш, янги ҳамкорларни излаш бўйича самарали усул, турли йўналишдаги корпоратив тадбирларни ташкил қилиш, корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш, семинарлар, конференциялар, кўргазмалар, симпозиумларда иштирок этиш.

ЖИП-ТУРЛАР

Ўзбекистондаги энг ёрин таассурот қолдирувчи ва замонавий туризм турларидан бири Жип-турлар ҳисобланади. Ёзнинг жазирама иссиқ кунида ва изғирин совуқ қиш кунида, гўзал баҳор айёмида ва кузда айнан шу тарзда Ўзбекистоннинг олис ва етиб бориш мушкул бўлган жойларидаги манзаралар гўзаллигидан баҳра олиш мумкин. Кишини ҳайратга солувчи саҳролар, йўлларда учрайдиган қадимий шаҳарлар харобалари, гўзал қоялар, тоғ дарёлари, афсонавий шаҳарлар саёҳатчиларни бир муҳитдан иккинчи муҳитга олиб киради. Шу тарзда кенглик кўламини ҳис этиш мумкин, ва бошқа чегаралар йўқдек, фақат  инсониятга тегишли ягона макон бордек туюлади.

ГЕОТУРИЗМ

Туризм саноатининг ривожланиб бораётган йўналишларидан бири геотуризм ҳисобланади. Биринчилардан бўлиб уни Ўзбекистон минерал ресурслари институтлари мутахассислари ривожлантира бошлаган.

Геотуризм,  экологик туризм турларидан бири сифатида бевосита миллионлаб йиллар давомида мавжуд бўлган геологик объектларни бориб кўришни кўзда тутади.

«Мамлакатимизда қатор ноёб геологик объектлар мавжуд”, – деб ҳисоблайди Ўзбекистон минерал институтлар мутахассислари. Масалан,  Ҳиссор тоғларининг жануби-ғарбий тизмаларида юра даври, бўр даври, палеоген ва неоген ёшидаги (1,8 млн. лет) ноёб геологик кесмаларни кузатиш мумкин. Улар бирин-кетин галерея шаклида жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири бетакрордир.

Ўзбекистоннинг сайёҳлар учун жозибадор тоғлари

ҚУЙИДАГИ ТОҒЛАР ДАВОЛАШ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТУРИЗМИГА КИРАДИ:

«Зомин» (Жиззах вилояти)– бу жойларни тоғли ландшфат ва бир асрлик игнабарли дарахтлари учун “ўзбек Швейцарияси” деб аташади. Дарахтларнинг хушбўйлиги шифобахш тоғ ҳавосини янада тўйинтиради.

«Оқтош» (Тошкент вилояти)– бу яна бир кенг баргли дарахтзорларга бой оммбоп тоғ курорти бўлиб, бу ерда Оқтош ва Аюбсой тоғ дарёлари оқиб ўтади.

«Чимён» сиҳатгоҳи (Фарғона вилояти), давлаш ишлари бу ерда топилган водород сульфид манбалари ва шифобахш лойлар асосида амалга оширилади.

РЕКРЕАЦИОН ТУРИЗМ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИ ТОҒЛАРНИ АЖРАТИБ КЎРСАТИШ МУМКИН:

 Хўжакентда (Тошкент вилояти) ёдгорликлар кўп учрайди, масалан қадимий одамлар томонидан қояга ўйилган расмлар, кўп асрлик чинорлар ва йўлдан кўриниб турадиган шаршара.

Чорвоқда (Тошкент вилояти) ёзда ҳам, қишда ҳам дам олиш мумкин: кўл гўзал тоғ тизмалари билан ўралган, қарийиб 100 киломатрлик қирғоқ бўйи линиясида кўп сонли дам олиш масканлари бор. Улар орасида “Чорвоқ оромгоҳи” қулайлиги ва шинамлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерда қумли пляжда дам олиш мумкин.

ЭКОЛОГИК  ТУРИЗМ БЎЙИЧА

Урунғоч кўлларига (Тошкент вилояти) сайёҳат пайтида кўз олдингизда қорли тоғ чўққилари билан ўралган тоғ кўлларининг маҳобатли гўзаллиги намоён бўлади. Бу ерда осойишталик ва табиат манзараларидан баҳра олишинигиз мумкин.

Зомин Миллий боғи (Жиззах вилояти) бўйлаб сайёҳат қилар экансиз, бу ердаги бетакрор табиат манзараларини томоша қилиб, соф тоғ ҳавосидан баҳра оласиз.

Палтовга йўл олиб, Сиз палеолит даври одамлари қўналғаси қазилмалари олиб борилган жой – Оби-Раҳмат ғорини, 38 метр баландликдан оқиб тушадиган тоғ шаршарасиникўриш, Ўзбекистондан ташқарида ҳам яхши маълум бўлган Чотқол қўналғасининг ҳайвонот ва ўсимликлар олами билан танишиш имконига эга бўласиз.

ЭКСТРЕМАЛ ТУРИЗМ БЎЙИЧА

Катта Чимён чўққисига (Тошкент вилояти) чиқиш. Ушбу ғоя фаол дам олишни ёқтирувчиларга мўлжалланган. Чимён – Ўзбекистон тоғ туризми маркази. Қишда бу ерда чанғи учувчиларни, ёзда эса тоғ чўққисига йўл олган саёҳатчиларни учратиш мумкин.

Оқсоқота (Тошкент вилояти) – бу кенг дара бўлиб, чуқурлиги 30 км дан ортиқ. Бу ерда тик қияликлар, салқин ўрмонлар ва қайинзорларни томоша қилишингиз мумкин бўлади.

ТОҒ-ЧАНҒИ ТУРИЗМИ БЎЙИЧА

Ўзбекистон тоғларида қишки дам олиш фақат Чимён ва Белдерсойда (Тошкент вилояти) ташкил қилинган. Бу ерда бир неча меҳмонхона туридаги замонавий пансионатлар ва меҳмонхоналар бор. Чимёндаги трассалар тоғ кўчкилари йўлидан четда жойлашган, шу сабабли улар деярли хавфсиз.

Қумбел (Тошкент вилояти) тоғ чўққиси думалоқ шаклда бўлиб, унинг ён бағрларида тоғ-чанғи трассаси ўтади.

Келгуси тадбирлар

Тошкент Халқаро туристик ярмаркаси (ТХТЯ) “Буюк Ипак йўли туризми” Тошкент шаҳрида 2018 йил 3-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Туризм соҳасидаги Биринчи Халқаро инвестцион форуми Тошкент шаҳрида 2018 йил 19-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўсиш омиллари

Келгуси ўн йилликда туризм ривожланиши йўлидаги асосий омиллар сифатида янада такомиллашган инфратузилма мавжудлиги, маркетинг ва ғояларни илгари суриш бўйича мақсадли хатти-ҳаракатлар, ҳаво транспорти либерализацияси, саёҳатлар онлайн порталлари ўсишини қайд этиш мумкин.

2018 йил 15 июлидан Ўзбекистон ҳудудига 30 кун давомида бўлиш имконини берувчи  электрон виза орқали кириш мумкин. У берилган пайтдан бошлаб 90 кун давомида амал қилади.

Президент қарори билан мамлакат халқаро аэропортларида транзит орқали кетаётган 101 давлат  фуқаролари учун беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга ташувчининг учинчи мамлакатига авиачиптаси бўлгани ҳолда  ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, вақтинча бўлиш ва чиқиб кетиш бўйича визасиз тартиб белгиланган.

Бундан ташқари, 2018 йил кузида Ўзбекистон ҳукумати хорижий меҳмонларнинг айрим тоифалари учун визага оид енгилликлар  яратмоқчи. Бу, хусусан, Буюк Ипак йўли мамлакатларига йўл олувчиларга; Ўзбекистонда туғилганларга, уларнинг оилаларига; шунингдек йирик инвесторларга тааллуқлидир.

Ўзбекистон Республикасида туризм турли йўналишлари, хусусан, маданий-ўрганишга оид, табиий, экологик, спорт, сув туризми, қишлоқ хўжалиги туризми рекреацияси ва ривожланиши учун аъло шарт-шароитлар яратилган.

Давлат томонидан қўллаб-қувватланиши

Имтиёзли  кредитлар

Корхоналарга биргаликда кредитлаш учун имтиёзли кредитлар берилади, яъни корхоналар қисман лойиҳага ўз маблағларини сарфлайди. Кредитлаш шартлари: 

Кредит муддати 15 йилни, имтиёзли муддат – 5 йилни ташкил этади.

Кредитлаш туташ ҳудудлардаги  йўл, мухандислик ва коммуникация инфратузилмаси меҳмонхоналари ва объектлари учун импорт жиҳозлар ва технологияларни харид қилиш учун берилади.

Мақсадли кредит линияси маблағлари ҳисобидан битта мижозга ажратиладиган кредит ҳажми лойиҳа суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. Кредит суммаси битта инвестициявий лойиҳа бўйича 10 миллин АҚШ долларидан ошмаслиги шарт.

Кредитлар ваколатли тижорат банкларининг инвестициявий лойиҳани амалга ошириш иқтисодий ва молиявий жиҳатлан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ижобий қарорлари асосида берилади. Бунда битта қарз олувчига бериладиган кредит суммаси

Солиқ имтиёзлари:

Кўрсатилган солиқ имтиёзлари тўғридан тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда берилади:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн. АҚШ  долларигача – 3 йил муддатга;

3 млн. АҚШ долларидан 10 млн.АҚШ  долларигача – 5 йил муддатга;

10 млн. АҚШ долларилан – хусусий тарзда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861 сонли Фармонига мувофиқ (12 банд) юридик шахсларбелгиланган тартибда сертификатланган камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширилган санасидан бошлаб улар юридик шахсларнинг фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек юридик шахсларнинг ягона солиқ тўловидан озод қилинади.

Туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти субъектлари қуйидгилардан озод қилинади:

Сотув айланмасида ҚҚС дан

Рекреацион мақсадли ерлар – ер солиғидан.

Сайёҳлар учун қулайлик яратиш мақсадида хорижий тилларда йўл кўрсаткичлари ўрнатиш ташаббуси билан чиққан хўжалик юритувчи субъектларга – улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизмат тўғрисида реклама маълумотини жойлаштириш ҳуқуқи берилади.

2021 йилгача туристик фаолият субъектларнинг солиққа тортиладиган базаси қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва кўпайтиришга йўналтирилган харажатлар суммасига қисқартирилади:

Босма маҳсулот

Ўзбекитон туристик бренди ва «Uzbekistan.travel» рекламаси жойлаштирилган сувенирлар ва ўрам маҳсулотлари

Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январигача қуйидагиладан озод қилинади:

Малакали хорижий мутахассисларнинг ягона ижтимоий тўлови

Меҳмонхоналарга бошқарув ходимлари сифатида жалб қилинган жисмоний шахслар даромади

Солиқ имтиёзлари:

2022 йил 1 январигача тематик боғлар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва бошқа материалларни белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича тематик боғлар, меҳмонхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун олиб келинадиган ва бошқа воситалар бўйича божхона тўловлари тўлашдан озод қилинади;

Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қуйидаги маҳсулотлар учун божхона тўловини тўлашдан озод қилинади:

Ҳайдовчи билан бирга 8 ва ундан ортиқ кшини ташиш учун мўлжалланган туристик тоифадаги транспорт воситалари.

Қорақалпоғстон Республикасида рўйхатдан ўтган лицензияли туристик операторларга қуйидагиларни тўлашга рухсат берилган:

экстремал турларни ташкил этиш учун 5 йил муддатга узайтирган ҳолда ҳажми камида 2,4 л. бўлган олиб кирилаётган транспорт воситалари учун амалдаги фоиз ставкасининг 25% миқдоридаги божхона тўловлари.

Туристик соҳага АКТ ни жорий этиш.

2018 йил 1 январдан бошлаб солиқ солинадиган база қуйидагилар бўйича харажатлар суммасига қисқартирилди:

Электрон хизматлар, жумладан, электрон тўловлар, бронлаш, эквайринг ва б. ни жорий қилиш;

Замонавий туристик хизматларни таклиф қилувчи ихтисослаштирилган интернет-сайтлар ва порталлар яратиш.

Ўз ҳудудида бепул симсиз Интернет тизимига (Wi-Fi) уланиш имкониятини яратган хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базаси ускуналарни харид қилиш ва тегишли сифатли интернетдан фойдаланиш имконини берувчи зонани ташкил қилиш учун интернет-трафикни харид қилишга йўналтирилган харажатлар суммасига қисартирилади. Солиқ солинадиган базанинг қисқартирилиши айни пайтда ягона солиқ тўловчилари учун ҳам белгиланади.

Жамоат жойларида Wi-Fi зоналарини ташкил қилган оператор ва провайдерларга бепул тарзда ушбу зонада 18 кв. м. дан катта бўлмаган реклама баннери ёки растяжкасини ўрнатишга рухсат берилади.

2016 йилдан бошлаб туристик соҳани ривожлантириш мақсадида қабул қилннган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861 сонли “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПФ-3217 сонли “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантири бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги  ПФ-5326 сонли “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги 3509-сонли “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514 сонли “Ички туризмнинг жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

Ўзбекистоннинг туризм соҳасида кўмак кўрсатувчи вазирлик ва идоралари

Ўзбекистон Республикасининг инвестициялар бўйича давлат қўмитаси  www.invest.gov.uz

Ўзбекистон Республикасининг туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси www.uzbektourism.uz

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси www.gkk.uz

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги www.mineconomy.uz 

Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги www.mf.uz

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги www.mfa.uz

Тошкент шаҳри ҳокимлиги  www.toshkent.uz

 

EURONEWS нинг Ўзбекистон ҳақидаги сюжетлари

Бухоро: зардўзлик, кулолчилик ва Бухоро гиламлари

Бухоро: Буюк Ипак йўли сирлари

Самарқанд: Буюк Ипак йўлидаги афсонавий шаҳар

 

Самарқанд: Шарқ наволари

 

Самарқанд: маданиятлар чорраҳаси

Хева: зардўштийлар нони, саҳро ва қалъалар

«Россия 1» телеканали репортажи. Ўзбекистон — қумлар ичидаги дурдона