×

Озиқ-овқат саноати

Резюме

Қишлоқ хўжалиги учун ажратилган ерлар – 21,5 млн. гектар

Суғориладиган ерлар – 4,2 млн. гектар

Ўртача миқдорда қуёшли кунлар – 320

Ҳосил олиш имконияти – йилда 3 марта

Инвестиция киритиш учун сабаблар

 Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий секторларидан биридир. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган ерлар мамлакатнинг 45%ини ташкил қилади, аҳолининг тахминан 50% и қишлоқ ҳудудларида яшайди.

 Сув ва ўрмончилик билан биргаликда бу саноатда умумий 3.6 миллион инсон хизмат қилади (умумий иқтисодиётда ишлайдиганларнинг 27 %и). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти Ўзбекистон Республикаси умумий экспорти даромадининг 20-25% ини ташкил этади. 

 Сўнгги 20 йил ичида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми деярли 3 мартага кўпайди, хусусан, мамлакатда йилига мева ва сабзавотлар ҳажми 24 миллион тонна, бундан 11,3 млн. тонна сабзавотлар, ҳамда 3.1 млн. тонна мевалар, 1.7 млн. тонна узум, ва 2.1 млн. тонна қовун. Бундан ташқари, 12 млню бошдан ортиқ чорва, 20 млн. бошдан кўпроқ қўй, 72 млн.дан ортиқ парранда, хуллас 2.4 млн. тонна гўшт, 10 млн. тоннадан ортиқ сут, 72 минг тонна жун ҳамда тухум эса 7 миллиарддан ортиқни ташкил этади.

 Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш мақсадида ҳукумат соҳани такомиллаштириш ҳамда модернизациялаш ишларини олиб бормоқда. Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни жалб этиш муҳим рол ўйнайди. 

  Қишлоқ хўжалиги учун инвестицияларни жалб этиш  ҳукумат кафолати остида инвестиция жалб этиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда бепул техник ёрдам эвазига фонларни жалб этиш каби учта турга бўлинади.

2016-2017 йиллар статистикасига кўра ердан фойдаланиш ҳажми қуйидагиларни ташкил этади:

  • Пахта – 1,071 минг га;
  • Бошоқли экин – 1,100 минг га;
  • Боғлар – 275 минг га;
  • Токзор – 150 минг га;
  • Сабзавот майдонлари – 205 минг га;
  • Бошқа майдонлар – 200 минг га.

Ўзбекистон 100 хилдан зиёд мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаради, улардан 70 хили экспорт қилинади.

Ўзбекистон хурмо етиштириш бўйича учинчи, сархил ҳамда қуруқ ўрик ва майиз экспортида тўртинчи, олхўри экспорти бўйича бешинчи ҳамда узум экспорт қилишда ўниничи ўринда туради. 2018 йилда гилос экспорти бўйича Испаниядан ўзиб кетиб, бешинчи ўриндан тўртинчи ўринга чиқиб олди.

Ўзбекистонда қуйидаги факторлар сабзавот ва мева маҳсулотларининг ишлаб чиқарилишини ривожлантиришда ёрдам беради:

Энергетика ва ишлаб чиқариш нархининг арзонлиги;

  • Атроф-муҳитни асраш;
  • Озуқавий моддалар даражаси юқорилиги;
  • Ернинг органик жиҳатдан бойлиги;
  • Катта жаҳон бозорларига кириб бориш.

ОҚТ (Озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги ташкилоти)нинг маълумотларига кўра, мева-сабзавотларнинг йиллик талофати жаҳон маҳсулотларининг 30-35%ига тўғри келади. Йўқотишларни олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси 2021 йилгача қишлоқ хўжалиги инфраструкрурасини ривожлантириш мақсадида режа ишлаб чиқди.  

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра 2018 йилгача мамлакатда 382 минг тонна маҳсулот сиғадиган омборхоналар ва 682 минг тонна си-имга эга бўлган музлаткичлар барпо этилди.  Сабзавот ҳамда меваларнинг атиги 4,4 % и сақланадиган маҳсулотлардир.   2017 йилда 6 та логистик марказ соатига 7 метр тонна маҳсулотни музлатиб бера оладиган махсус 45 та музлатиш машинали  120 минг тонна сиғимга эга қўшимча омборхоналар ишга туширилди.      

Қишлоқ хўжалиги инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирларига кўра, 2021 йилгача умумий логистик тизимга уланган 600 минг тонна сиғимга эга бўлган қўшимча музлатгич хоналар барпо этилиши кўзда тутилган. Бу эса инвесторлар учун ушбу ҳудудга инвестиция киритишнинг энг қулай вақтидир.  

2016-2017 йилларда боғдорчилик соҳасида 568 та лойиҳа, жумладан жумладан 160 минг тонна сиғимга эга замонавий совутгичли омборхона, 2532 гектар майдонга интенсив боғ яратиш; йилига 570 минг тонна қувватг7а эга қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва 212,9 гектарли замонавий иссиқхоналар ни амалга ошириш учун  288,5 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

Республикада 8,300 гектардан ортиқ майдонга эга 57 мингдан зёд иссиқхона комплекслари бўлиб, уларда:

4,560 гектарида помидор,

2,397 гектарида бодринг, 1 282 гектарида  сабзавотлар ҳамда бошқа цитрус мевалар етиштирилади.

Иссиқхона маҳсулотлари  учун умумий глобал бозор 12,6 миллиардни ташкил этади. Йиллик бозор ўсиши : 11%.

 Ҳукумат Ўзбекистонда 2018-2030 йилларда умумий майдони 68 минг гектарга тенг бўлган иссиқхона комплексларини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқди.  

Бундан ташқари, 2018-202 йилларда ҳар бир  вилоятда камида биттадан дегустацион лабараториялар ташкил этиш ҳамда фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

 Бундан ташқари, Ўзбекистонда аҳоли сони кўпайиши, шаҳарларнинг ривожланиши ҳамда мамлакатда савдонинг  ўсишини ҳисобга олган ҳолда қўшни мамлакатларга саноат ўсишининг асосий омили сифатида қаралмоқда. Шунинг учун, Ўзбекистоннинг ички бозори 33 миллиондан ортиқ аҳолини ташкил этса, МДҲ давлатларини 300 миллион аҳолини ўз ичига олган текин савдо зонаси сифатида қабул қилиш мумкин.