— ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантиришдан олинадиган солиқ, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл фонди ва бюджетдан ташқари реконструкция фондига мажбурий ажратмалар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш;
—шахсий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мамлакатимизга олиб кирилаётган ускуна, хом-ашё, материал ва бутловчи қисмлар учун солиқ тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
— республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва Ўзбекистон Республикаси тасдиқлайдиган рўйхат бўуича муаййян лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб кириладиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
ЭИЗда имтиёзлар киритилган инвесиҳтициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга, жумладан қуйидаги эквивалентда (АҚШ долларида):
300 минг долл. дан 3 млн. долл.гача – 3 йил муддатга;
3 млн. долл. дан 5 млн. долл.гача – 5 йил муддатга;
5 млн. долл. дан 10 млн. доллгача. – 7 йил муддатга;
10 млн. долл. ва ундан юқори бўлса кейинги 5 йил давомида амалдаги ставкалардан 50 % га кам қийматда даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови қўллаган ҳолда 10 йил муддатга тақдим этилади.
- Давлат томонидан муҳандислик-коммуникация тармоқларига кафолатли уланиш, шунингдек уларнинг ишлаб чиқариш майдончаларига ўз вақтида уланиши ва узлуксиз таъминоти таъминланади