×

Электротехника соҳаси

Тармоқнинг инвестициявий салоҳияти

Радиоэлектрон, электротехникаси саноати ва асбобсозлик Ўзбекистондаги муҳим тармоқлардан биридир.

Тармоқда электротехника ускуналарини ишлаб чиқариш учун юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, тармоқни модернизация қилиш, техник ва технологик  қайта жиҳозлаш, етакчи хорижий компаниялар билан  замонавий электр техникаси маҳсулотларини кенг турда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил қилиш ва уни экспортга етказишни таъминлаш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, авваломбор, стратегик ҳамкорларни кенг жалб қилиш сиёсати юритилмоқда.

Ўз навбатида, электротехника тармоғидаги корхоналар 4 та йўналиш бўйича ўз фаолиятини юритмоқда:

  • Кабель-ўтказгич маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

(1,300 дан ортиқ номда: кучли  ток ўтказадиган кабеллар, алоқа кабеллари, маиший симлар ва б.ш);

  • Маиший техника ишлаб чиқариш:

(кондиционерлар, совутгичлар, телевизорлар, кир  ювиш машиналари, чангютгичлар ва б.ш);

  • Ишлаб чиқарилаётган электр  ва маиший техника маҳсулотларига сервис хизмат кўрсатиш.

Халқ истеъмоли моллари номенклатурасида – кондиционер, кир ювиш машинаси, чангютгич,  микротўлқинли печ,  совутгич, музлатгич, электр сув иситгич, овқат тайёрлаш  ускуналари, телевизор, уяли алоқа телефон аппарати, ёритгичар, лок-бўёқ маҳсулотлари,  маиший эҳтиёжлар учун кабель маҳсулотлари ва б.ш.

Бир  пайтнинг ўзида тармоқда электротехника ускуналарини ишлаб чиқариш учун юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, тармоқни модернизация қилиш, техник ва технологик  қайта жиҳозлаш, етакчи хорижий компаниялар билан  замонавий электротехникаси маҳсулотларини кенг турда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил қилиш ва уни экспортга етказишни таъминлаш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар авваломбор, стратегик ҳамкорларни кенг жалб қилиш сиёсати юритилмоқда.

Электротехника тармоғини ривожлантириш учун тақдим этиладиган имтиёз ва преференциялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги  №ПҚ-2772 сонли  қарори билан, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида мамлакатимизга олиб кириладиган,  Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда  республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи қисмлар, Ўзбекистон 2022 йилнинг 1 январига қадар  божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғиладиган тўловлардан ташқари)дан озод қилиниши кўзда тутилган.

 

Мазкур қарор доирасида 2022 йил 1 январига қадар электротехника саноатининг янгидан ташкил этилган корхоналарига уларнинг жойлашган жойидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3594-сонли Фармони 1 бандида кўзда тутилган имтиёзлар, жумладан, юридик шахсларнинг фойдас солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоаналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш татбиқ этилади.

 

Шунингдек,  2017 йил  1 апрелдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

 

— асосий фаолият тури бўйича электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, ўртача йиллик ходимлар сони 400 нафардан ошмаган (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга ёллашда белгиланган ўртача йиллик сонидан ортиқ норма) кичик корхоналар кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги “2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2772-сонли қарори билан фақатгина қуйидагиларни импорт қилиш учун мамлакат ресурслари ҳисобидан тақдим этиладиган чет эл валютасидаги кредит линиялари назарда тутилган:

— камида 7 йил муддатга икки йиллик имтиёзли муддат ва қайта молиялаштирувчи банкнинг камида 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган йиллик маржаси билан замонавий ускуналар ва технологияларни;

— 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга республикада ишлаб чиқарилмайдиган материаллар ва бутлов қисмлар, бунда улар кейинчалик маҳсулот экспортидан келган валюта тушумлари ҳисобидан харид қилиш таъминланади.

Тармоққа инвестиция киритиш сабаблари

Сўнгги йилларда электротехника саноати мамлакатимиз саноат мажмуасининг жадал ривожланаётган йўналишларидан бирига айланди. 2017 йилда товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилгига нисбатан бир ярим баравар ўсди.

 Мамлакатимиз маиший техника ишлаб чиқариш бўйича салмоқли хомашё базасига эга. Жумладан, мис қазиб олинади (ОТМК), мис қувурлар ишлаб чиқариш бўйича техник жараёнлар ўзлаштирилди,  полипропилен (СП ООО «Uz-Kor Gaz Chemical» МЧЖ ҚК) ва полиэтилен («Шўртан” ГКМ АЖ) ишлаб чиқарилади. Шунингдек, маҳаллий корхоналар маиший техникада қўлланиладиган ойна ишлаб чиқаришни ўзлаштирдилар.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхоналар  қуйидаги йўналишлар бўйича  тармоқлараро кооперацияга кўмаклашишга тайёрдирлар: шнур ва кабель-ўтказгич маҳсулотлари, металга ишлов бериш ва бўяш, электрон платалар, мис трубкалар, корпуслар учун пластмасс буюмлар, маҳкамлаш материаллари, қадоқлаш буюмлари.

Давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган  2014-2018 йилларда Электротехника саноатини янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантиришда муҳим туртки бўлди.

Тармоқ  корхоналарида энг янги юқори самарадор технологияларни кенг жорий этиш, саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллилаштиришни янада чуқурлаштиришни кўзда тутадиган  ягона техник сиёсатни юритиш  Асосий стратегик вазифага айланди. 2017 йилда электротехника тармоғида кабель-ўтказгич маҳсулотлари 61%, маиший техника 48%, электротехника ва бошқа товарларни маҳаллийлаштириш даражаси 40,8%ни ташкил этди.

Бугунги кунда Марказий Осиё аҳолисининг умумий сони 72,1 млн кишини ташкил этади (уларнинг  32,9 млн нафари  Ўзбекистонда истиқомат қилади), бу хорижий сармоядорларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни қўшни мамлакатларга экспорт қилишида катта имкониятлар беради. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, қуйида Марказий Осиё мамлакатлари  ва Ўзбекистонда маиший техника ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ва унга бўлган талаб кўрсатилади.

 

Марказий Осиё мамлакатларида 2017 йилда маиший техникага бўлган талаб минг дона

Мамлакатлар

Совутгичлар

Кир ювиш  машиналари

Кондиционерлар

Микро тўлқинли печлар

Чанг ютгичлар

Телевизорлар

Ўзбекистон

816

816

653

933

1088

933

Қозоғистон

459

459

367

525

612

525

Қирғизистон

225

225

180

257

300

257

Тожикистон

155

155

124

177

207

177

Туркманистон

139

139

111

159

185

159

Умумий талаб спрос

1795

1795

1436

2051

2393

2051

Ўзбекистонда 2017 й. Ишлаб чиқарилган  маиший техниканинг умумий ҳажми

  Умумий талабдан МОмамлакатлри томонидан қопланиши % да

170

264

145

36

195

455

 

9%

15%

10%

2%

8%

22%

Ўзбекистонда маиший техникага бўлган таҳминий талаб, минг дона

Маиший техника  турлари

2017

2018 (кутилмоқда)

2020 (прогноз)

умумий

умумий

Жумладан

умумий

Жумладан

Эски техникани алмаштириш

Янги оилалар сони

Эски техникани алмаштириш

Янги оилалар сони

Совутгичлар

816

1084

816

268

1165

903

262

Телевизорлар

933

1201

933

268

1294

1032

262

Газ печлари

653

921

653

268

985

723

262

Кир ювиш машиналари

816

1084

816

268

1165

903

262

Кондиционерлар

653

921

653

268

985

723

262

Чангютгичлар

1088

1356

1088

268

1466

1204

262

Микротўлқинли печлар

933

1201

933

268

1294

1032

262

 

Стратегик шериклар

Ўзбекистон Республикаси электротехника тармоғида қуйидаги компаниялар билан  фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда:

 

«Falk Porsche technik GmbH» (Германия), «Самара кабель компанияси» АЖ (Россия Федерацияси). Шу билан бирга, тармоқда қкйидги компаниялар билан ҳамкорлик қилиш юксак баҳоланади: Samsung Electronics Co., Ltd, LG Electronics Inc (Корея Республикаси), Guang Dong Midea Electric Appliances Co, CHANGHONG ELECTRIC CO., LTD, TCL Corporation, Haier Group Corporation (Хитой Халқ Республикаси), SHIVAKI (Япония), Candy Group S.p.A. (Италия) ва Maillefer Group (Финляндия).

Кадрлар салоҳияти

Ўзбекистонда электротехника тармоғи бўйича юксак кадрлар салоҳияти мавжуд. Хусусан,  Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент Турин политехника университети каби олий таълим муассасаларида юқори малаали кадрлар  етиштирилади.  Уларда қуйидаги йўналишлар бўйича таълим берилади: саноат дизайни, корпоратив бошқарув, ҳаво ҳаракатини бошқариш,  саноат ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш, информатика ва ахборот технологиялари, маҳсулотларни стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш менеджменти, мехатроника ва робот техникаси, машинасозлик технологияси, авиакосмик инжиниринг, саноат-фуқаролик қурилиши ва архитектура.

Ҳар йили Тошкент давлат техника университетида 455 нафар талаба бакалавр ва 24 нафар талаба магистрлик,  Тошкент Турин политехника университетида 400 нафар талаба бакалавр даражасини олади.  Шунингдек, республикамизда электротехника соҳасида тайёр кадрлар етиштириб берадиган ўндан ортиқ коллежлар мавжуд.

Шу ўринда, ишчи кучи арзонлигини таъкидлаш жоиз. Қозоғистонда ўртача ишчи кучи ойига 466 АҚШ доллари, Россия Федерациясида 678 АҚШ долларини ташкил этган бир пайтда, Ўзбекистонда ўртача ишчи кучи ойига 200 АҚШ доллари деб баҳоланган. 

Тармоқни ривожлантиришга йўналтирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.02.2017 йилдаги “2017-2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2772-сонли қарори,  http://uzeltexsanoat.uz/Qaror.pdf.