(Русский) Население
1804,9 минг одам(Русский) Плотность населения
297,8 одам/км2(Русский) Территория
6060 км2(Русский) Крупнейшие города
Ургенч ш. - 140,1 минг одамВилоят иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши етарли даражада совуқ. Қиш даврида Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати Ўзбекистоннинг қолган жанубий ва шарқий қисмидан ўртача 5—8 °C паст.
Ўртача йиллик ҳарорат +12,0 °C ни ташкил этади; январда ўртача ҳарорат -5,0 °C, июлда ўртача ҳарорат +30,0 °C. Мутлақ ҳарорат минимуми -32 °C, мутлақ ҳарорат максимуми +45 °C ни ташкил этган. Ҳудудда йилига ўртача 78—79 мм ёғин тушади (ёғингарчиликнинг асосий қисми баҳор ва кузга тўғри келади), вегетация даври 200—210 кун давом этади.
Рельеф - Хоразм вилояти Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида жойлашган. Шимоли-ғарбд ва шимолий томондан Қорақалпоғистон Республикаси билан, жануби-шарқий, шарқ ва шимоли-шарқий томондан Бухоро вилояти билан чегарадош. Вилоятнинг умумий майдони 6,3 минг км² ни ташки этади (Бутун Ўзбекистон майдонининг 1,5 фоизи). Вилоятнинг деярли бутун ҳудудини текисликлар ва катта бўлмаган тепаликлар эгаллаган.
Қишлоқ хўжалиги майдонлари жами 608,2 минг гектар. Шундан суғориладиган қишлоқ хўжалиги майдонлари 265,9 минг гектар. Чорвачилик учун яйловлар майдони 109,4 минг гектар.
Вилоят 1 та дарё сув ресурсларидан фойдаланади. Фойдаланиладиган сув ресурсларининг ўртача ҳажми йилига 25,2 млрд. м3. Асосий дарё Амударё.
Вилоятда умумий сув сиғими 7800,0 млн. м3 бўлган 1 та сунъий сув омбори мавжуд.
Қишлоқ хўжалиги майдонлари жами 608,2 минг гектар. Шундан суғориладиган қишлоқ хўжалиги майдонлари 265,9 минг гектар. Чорвачилик учун яйловлар майдони 109,4 минг гектар.
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!