×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Singapurning “Wilmar International” kompaniyasi bilan hamkorlik istiqbollari ko‘rib chiqildi

Жорий йилнинг 23-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сингапурнинг “Wилмар Интернатионал” компанияси раиси ва бош ижрочи директори Куок Кҳоон Ҳонг билан музокаралар ўтказди.

Маълумот учун: “Wилмар Интернатионал” компанияси 1991-йилда Сингапурда ташкил етилган бўлиб, Осиёда йетакчи агросаноат корпорацияси ҳисобланади. Компания Сингапур биржасида бозор капиталлашуви бўйича енг йирик компаниялар қаторига киради.

“Wилмар Интернатионал” Хитой, Ҳиндистон, Индонезия ва 50 га яқин мамлакатларда 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш заводларига ва 50 дан ортиқ таъминот тизимига ега. Компаниянинг 2022-йилдаги соф фойдаси 2.4 миллиард долларга баҳоланган. Ходимлари сони – 100 минг нафар.

Конструктив фикр алмашиш чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсимлик ёғи, ун, гуруч каби муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда чорвачилик саноати учун озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. “Wилмар Интернатионал” компанияси вакиллари мамлакатимиз ҳудудларида ўрганиб келган ишлаб чиқариш қувватларини юқори баҳоладилар.

Музокаралар якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббуслар бўйича ишларни тезроқ бошлаш юзасидан икки томонлама чоралар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.