(Русский) Население
3564800 одамлар(Русский) Плотность населения
524 одам/км2(Русский) Территория
6,8 минг кв.км(Русский) Крупнейшие города
Фарғона, Қўқон, Марғилон, ҚувасойТабиий ҳудуди
Шаҳардан жанубда, Шоҳимардонсой водийсида, Олой тоғ тизмасининг шимолий этагида "Ҳамзаобод" тоғ-иқлим курорти жойлашган. Бу ердаги иқлим юмшоқ, ҳавоси тоза, доривор, айниқса дарё қирғоқларида. Ҳамзаободнинг теварак атрофи ҳам кўркам. Кўксув водийсининг тепасида сайёҳларни ўзига жалб этувчи Кўк кўл жойлашган. Олой тизмаси тоғолди ҳудудларида, Олтиариқ водийси марказида боғ ва узумзорларга бурканган Чимён қишлоғи жойлашган, у ўзининг шифобахш минерал булоқлари билан машҳур. "Чимён" бальнеологик санаторийси - Ўрта Осиёнинг энг катта сиҳатгоҳи ҳисобланади.
Ер ресурслари
Фарғона вилояти ҳудудининг рельефи ғарбдан шарққа 360 метрдан 500 метргача, шимолдан жанубга Қўқон-Марғилон чизиғидан Олой тоғ тизмасига қараб Фарғона шаҳри атрофида 576 метргача ҳамда тоғолди жойларда 700-1200 метр баландликка кўтариладиган текисликдан иборат. Фарғона вилоятининг шимолий қисми Марказий Фарғонанинг Қорақалпоқ ва Ёзъёвон адирлари эгаллайди. Бу ер қум аралаш шўрхок тупроқлар билан қопланган. Тошкент-Андижон темир йўлидан жанубда қумтепалар учрайди. Марказий Фарғона ерлари (Қорақалпоқ чўли) жанубда Олой тоғ тизмасидан оқувчи дарёлар (Исфайрамсой, Сўх, Исфара) билан келган кенг қум конуслари билан ўралган. Конкуслар қумлоқ, гилли ва гил чўкиндилардан иборат. Вилоятнинг текислик қисми жанубда 1000-1200 метр баландликдаги чуқур водийлар билан ажратилган адирлар чизиғи билан чегараланган. Адирлар чизиғидан кейин жарлик ва дараларга бой Олой тоғ тизмаси этаклари келади, улар орасида кўндаланг водийлар жойлашган. Фарғона вилоятида Сирдарёнинг чап қирғоғида, Киров тумани ҳудудида мис захиралари, нефт (Чимён), олтингугурт (Шўрсув), минерал булоқлар (Олтиариқ) мавжуд. Вилоят турли-туман табиий ресурсларга бой. Бу ерда кварцнинг йирик захиралари, олтин, кумуш, алюминий, мис, темир, вольфрам, уран, молибден, гранит, кўмир, мармар конлари, катта нефт ва газ захиралари топилган.
Сув ресурслари
Фарғона вилояти салмоқли сув захираларига эга. Бу ерда Сирдарё ва Олой тоғ тизмасидан оқиб тушувчи ва Сирдаёргача етиб бормайдиган майдароқ дарёлар - Исфара, Сўз, Шоҳимардонсой ва Исфайрамсой оқади. Дарёлар сувга бой, экинларни суғориш учун қулай. Энг кўп сув ёз ойларида ишлатилади. Норин дарёси Катта Фарғона, Жанубий Фарғона ҳамда Катта Андижон каналларига, кўплаб бошқа йирик ирригация магистралларига сув беради. Сувнинг асосий қисми Сирдарёга тушса ҳам, унинг намлигидан мартдан сентябрь ойларигача сарфи йиллик оқимнинг 47 фоизини ташкил этади. Сирдарё ўзани Фарғона вилояти даражасидан анча пастда жойлашган, бунинг оқибатида дарёдан суғориш каналларини қазиб чиқариш жуда мураккаб. Шу сабабли кейинги йилларда Сирдарё қирғоғида Фрунзе ва Абдусамат насос станциялари қурилган бўлиб, улар Фрунзе ва бошқа туманлар далаларини сув билан таъминлайди. Юқоридаги барча дарёлар Сўхдан ташқари музлик ва қордан тўйинади. Сўз асосан музликдан тўйинади. Бу дарёрлар музликлар эрийдиган июль ва август ойларида кўп сув элтади. Мартдан сентябрьга қарай катта сув оқими кузатилади - 59 фоиз. Фарғона вилоятида бўз ва яйлов-ботқоқ тупроқлар кўпчиликни ташкил этади. Адирлар асосан оч ва типик бўз тупроқлардан иборат. Сирдарё террасаларида аллювиал-яйлов тупроқлар. Улар минерал ва озуқа моддаларнга бой ҳамда суғорилганда юқори табиий унумдорликка эга. Шўрхок ерлар учрайди.
Вилоят салмоқли сув захираларига эга. Бу ерда Сирдарё, Исфара, Сўх, Шоҳимардонсой ва Исфайрамсой дарёлаи оқиб ўтади. Бундан ташқари, вилоят ҳудуди бўйлаб йириг ирригация магистраллари - Катта Фарғона, Жанубий Фарғона ва Катта Андижон каналлари ўтган.
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!