×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ХФИ ва ИФФО ҳақида:

КFW тараққиёт банки ҳамкор-давлатлар билан молиявий ҳамкорлик учун масъул КFW Банкенгруппе молия гуруҳининг аъзоси, ДЕГ инвестиция ва тараққиёт жамияти эса ДЕГ хусусий корхоналарга ёрдам беради.Федерал ҳукумат номидан КFW тараққиёт банки иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини, ижтимоий инфратузилмани ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатларда сармоялар ва маслаҳат хизматлари ва малакасини оширишни молиялаштиради.

Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик

Ўзбекистонда КFW тараққиёт банки 1993 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва молиялаштириш миқдори 341 млн. Эвродан ошди.Амалга оширилган тадбирлар ҳамкорликнинг қуйидаги йўналишларига қаратилган:

Сайт: www.kfw.de 

Давомини ўқиш

1. Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш – КFW тараққиёт банки ўз фаолиятларини Ўзбекистон молия секторини ривожлантириш ва кенгайтиришга йўналтирди.Бундан ташқари, КFW тараққиёт банки қурилиш касб-ҳунарлари соҳасида касбий таълимни ривожлантиришга кўмаклашмоқда.Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамияти (ГИЗ) билан яқин ҳамкорликда КFW меҳнат бозори учун тренинглар ўтказиш масаласини ишлаб чиқади ва шу билан битирувчиларнинг ишга жойлашиш имкониятларини оширишга ёрдам беради.

2. Соғлиқни сақлаш – КFW тараққиёт банки минтақадаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг муҳим донорлардан бири ҳисобланади.Асосий йўналиш – оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, сил касаллиги тарқалишига қарши кураш, танланган вилоят тиббиёт марказларини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш ва Тошкентдаги Миллий кардиология марказидир. КFW тараққиёт банки ўз дастурлари билан соғлиқни сақлашни модернизациялашни қўллаб-қувватлайди, шу мақсадда банк соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлари билан мунтазам мулоқот олиб боради, замонавий тиббий ускуналар ва сарфланадиган материалларни этказиб беради, кенг кўламли маслаҳат хизматларини кўрсатади ва тиббиёт ходимларини малакасини оширишни амалга оширади.