×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон-Швецария савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича саккизинчи йиғилиш бўлиб ўтди

 

17 май куни Тошкентда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Швейцария ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, Швейцария компаниялари ва банкларининг 25 дан ортиқ вакиллари иштирок этдилар.

Ҳукуматлараро мулоқот доирасида товар айирбошлаш ҳажмининг ижобий динамикаси, мамлакатда Швейцария бизнесининг ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда Европа ишбилармон доираларининг Ўзбекистонда янги ғоялар ва ташаббусларни амалга оширишга қизиқиши тобора ортиб бораётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан Швейцария ҳукумати Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш доирасида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида банк секторида ҳамкорликни кучайтириш, қўшимча экспорт кредит линияларини очиш, сайёҳлик, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳасида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи икки томонлама битимлар имзоланди.