×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги Осиё-Тинч океани тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тармоғининг 9-йиғилишида иштирок этди

4-декабр куни Бангкокда (Таиланд) Хитой, Ҳиндистон, Малайзия, Шри-Ланка, Филиппин, Ветнам, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Бутан, Бангладеш Камбоджа, Афғонистон, Шимолий Тимор ва бошқа давлатлар делегациялари иштирокида Осиё-Тинч океани минтақаси тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тармоғининг 9-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси томонидан инвестиция ва ташқи савдо вазирирлиги ҳузурида хорижий инвеститсияларни жалб этиш агентлигининг вакили қатнашди.

Осиё-Тинч океани тармоғининг 9-йиғилиши бугунги кундаги воқеа-ҳодисаларни муҳокама қилиш ва дунёнинг 58 мамлакатини бирлаштирган Осиё-Тинч океани минтақасига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини янада рағбатлантириш ва енгиллаштириш учун ечимлар ишлаб майдонига айланди.

Бундан ташқари, 2030 йилгача бўлган даврда тўғридан-тўғри инвеститсияларни янада самарали қўллаб-қувватлашни таъминлаш учун кун тартибида инвестиция йўналишлари ва истиқболлари масалалари кўриб чиқилди.

Халқаро экспертлар, хорижий инвестицияларни бошқариш ва ривожлантириш соҳасидаги тажриба алмашиш орқали ушбу соҳадаги билимларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтказилган 5 та сессия доирасида тадбир иштирокчилари қуйидаги мавзулар бўйича маъруза қилдилар: «Таниқли барқарор инвестор», «Савдо танглигининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга таъсири», » “Барқарор ривожланиш мақсадлари учун молиялаштириш эҳтиёжларини баҳолаш бўйича йўриқномаси”, «Осиё-Тинч океани минтақасида бизнес ва инвестициялар учун савдо танглиги муаммолари» ва бошқалар.

Модерация шароитида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлимининг бошлиғи Марк Прокша, Осиё ва Тинч Океани мамлакатлари вакиллари барқарор чет эл инвестицияларини аниқлаш мезонлари, Осиё ва Тинч океани минтақасида хорижий инвестицияларнинг ривожланиш хусусиятлари, шунингдек, қулай инвестиция муҳитини яратишга қаратилган ҳукумат сиёсати билан танишдилар.
Муҳокама чоғида Осиё ва Тинч Океани давлатларининг халқаро йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасининг инвестицион салоҳияти билан танишиш учун тарқатма материаллар тақдим этилди.