×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Жаҳон банки Ўзбекистонга 400 миллион доллар ажратади

Мақсад – инклюзив ва рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтишни жадаллаштириш.

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 400 миллион доллар миқдорида молиялаштиришни маъқуллади, деб хабар берди Спотъга банк матбуот хизмати.

Маблағлар инклюзив ва рақобатбардош бозор иқтисодиётига ўтишга кўмаклашиш учун ажратилади.

Ўзбекистонга 250 миллион доллар паст фоизли ва 30 йилдан ортиқ муддатга имтиёзли кредит, шунингдек, бозор фоиз ставкаси билан 150 миллион доллар ва 12 йилдан ортиқ муддатга кредит берилади.

Молиявий ёрдам ҳукуматга қатор ислоҳотларни амалга ошириш имконини беради, жумладан:

буғдой бозорини янада эркинлаштириш;
давлат корхоналарини бошқаришни такомиллаштириш;
давлат харажатлари ва қарзлари устидан ҳисобдорликни ва назоратни кучайтириш;
меҳнат бозорида гендер дискриминациясига қарши курашиш;
кам таъминланганлар учун нафақалар қамровини кенгайтириш;
аёллар ва ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш.

“Ҳукуматнинг 2026-йилгача аҳоли ўртасида қашшоқлик даражасини икки баравар камайтириш ва 2030-йилга бориб Ўзбекистонни ўртача даромади юқори бўлган давлат сифатида қўшиш бўйича кўзлаган мақсадларига эришиш учун миллий иқтисодиёт тезроқ ривожланиши керак. Бунинг учун хусусий секторда кўпроқ иш ўринлари яратиш, фуқаролар, айниқса, аёллар, ёшлар ва ногиронлар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтириш зарур, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Жаҳон банки гуруҳи 2022–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқмоқда, унда молиявий ва техник ёрдамнинг асосий йўналишлари белгилаб қўйилади.

 

www.spot.uz