×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Жаҳон банки сув таъминоти тизимини модернизация қилиш учун Ўзбекистонга қарийб $240 млн. ажратмоқда

Жаҳон банки сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш учун Ўзбекистонга 239 миллион АҚШ доллари ажратмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Жаҳон банки делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди.

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистоннинг учта минтақасида 500 мингдан ортиқ аҳолининг сув таъминоти шароитларини яхшилашга замин яратади. Ушбу маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Тахиатош ва Ходжейлидаги канализация-тозалаш иншоотларини модернизациялашга, шунингдек, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидаги сув тармоқларини реконструкция қилишга сарфланади.

Шунингдек, ушбу мақсадлар учун Швейцариянинг иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибиятидан $7,8 млн. миқдорида грант ҳам ажратилади.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш лойиҳаси учун Жаҳон банки томонидан $50 млн. миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиши тўғрисида молиявий битимни имзоладилар. Ушбу маблағлар ҳукуматга бозор иқтисодиёти шароитида ишлай оладиган инновацион тизимни яратишда ёрдам бериши режалаштирилган.