×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўли бўйича ишлар қайта тикланади

Ҳукуматнинг билдиришича, Ўзбекистон баҳорда Тошкентни Афғонистон ва Исломободга боғловчи темир йўл қурилишини бошлаш мажбуриятини олган.

Молия вазирлигининг хабар беришича, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Исломободда бўлиб ўтаётган ИҲТ саммити доирасида Ўзбекистон транспорт вазири Маҳкамов Илҳом билан учрашди. Вазирлик маълумотларига кўра, Тошкент темир йўлда техник ишлар учун бир қанча афғонистонлик кадрларни тайёрлашга ваъда берган.

Темир йўл Жанубий Осиё давлатларини Марказий Осиё билан боғлайди.
Кобул ва Пешовар ўртасидаги темир йўл узунлиги тахминан 573 км.ни ташкил қилади. Қурилиш 4,8 миллиард долларга тушади.

“Бу катта лойиҳа. Бунда ҳар бир давлатнинг ўз роли бор. Ҳар бир давлат уни қуриш учун маблағ ажратади. Техник ишлар ҳали якунланмаган. Тез орада делегация Ўзбекистонга ташриф буюриб, техник масалаларни муҳокама қилади”, — деди Молия вазирлиги матбуот котиби Аҳмад Воил Ҳақмал.

«Лойиҳа келгуси йилнинг баҳорида бошланишига ваъда қилинган эди», деди Ислом Амирлиги матбуот котиби ўринбосари Инамулла Самангоний.
“Улар (тегишли давлатлар) Афғонистондан ўтувчи темир йўл орқали Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғлашга интилмоқда”, – дейди жамоат ишлари вазири ўринбосари Бахт Раҳмон Шарафат.

Айрим иқтисодчиларнинг айтишича, Марказий Осиё ва Жанубий Осиёни Афғонистон орқали боғлаш мамлакатга фойда келтиради.
«Бу иқтисодий тараққиёт ва импорт ва экспортни осонлаштириш учун жуда муҳим ва қимматлидир», деди иқтисодчи Абдул Носир Рштиа.

 

www.thenews.com.pk