×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистонда қайси ҳудудда саноат корхоналари кўпроқ жойлашган?

2022- йилнинг 1- сентябрь холатига республикамизда жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 95 761 тани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021- йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга ошган. Шунингдек фаолият кўрсатаётган жами корхоналарнинг (565 982 та) 16,9 фоиз улуши саноат корхоналарига тўғри келиб, шундан кичик бизнес субъектларига тегишли сони 94 854 тани ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони қуйидагича жойлашди:

Тошкент шаҳрида – 16 419 та

Фарғона вилоятида – 10 591 та

Андижон вилоятида – 9 748 та

Тошкент вилоятида – 9 640 та

Самарқанд вилоятида – 8 576 та

Наманган вилоятида – 7 553 та

Қашқадарё вилоятида – 5 338 та

Бухоро вилоятида – 4 970 та

Сурхондарё вилояда – 4 756 та

Хоразм вилоятида – 4 671 та

Жиззах вилоятида – 3 936 та

Навоий вилоятида – 3 860 та

Қорақалпоғистон Р. – 3 434 та

Сирдарё вилоятида – 2 269 та

 

Манба: stat.uz