×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

2021-йилда Ўзбекистон иқтисодиёти қандай бўлади. Жаҳон банки прогнози

Жаҳон бакининг таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ўсиши 2021-йилда 4,8% гача тикланиши кутилмоқда. Бироқ ўсиш суръатига жаҳон иқтисодиёти тикланиши тезлиги ва аҳолини CОВИД-19га қарши эмлаш миллий кампаниясининг муваффақияти билан боғлиқ бўлган ноаниқлик таъсир қилиши мумкин.

Савдо ва инвестиция оқими, меҳнат мигрантлари пул ўтказмалари ҳажми, қишлоқ хўжалигида мўл ҳосилнинг босқичма-босқич тикланиб бориши ва аҳолини эмлаш иқтисодиётнинг тикланишига кўмаклашади ҳамда ишсизлик ва қашшоқликни янада камайтиришга ёрдам беради.

Aҳолини ваксинация қилишнинг тезлашиши ва жаҳон иқтисодиётидаги узилишларнинг сусайиши билан ЯИМ ўсиши 2022-йилда юқорироқ (5,5 фоизгача) бўлиши прогноз қилинмоқда.

Йирик инвестиция лойиҳалари доирасида машиналар, ускуналар ва бошқа саноат маҳсулотлари импорти ҳажмининг тикланиб бориши билан 2021-йилда тўлов балансининг жорий ҳисоби дефицити ЯИМнинг 5,5 фоизигача ўсиши прогноз қилинмоқда.

Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг 2020-йилги пасайишдан сўнг қисман тикланиши прогноз қилинганига қарамай, давлат ва хусусий қарзлар тўлов баланси жорий ҳисоб дефицитининг катта қисмини молиялаштиришда давом этиши кутилмоқда.

Прогнозларга кўра, давлат буджети даромадларининг қисқариши, вакциналар сотиб олиниши, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кенгайтирилиши ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини молиялаштириш ва корхоналарни давлат томонидан кредитлаш ҳажмининг ортиши буджет тақчиллигини 2021-йилда ЯИМнинг 5,4 фоизигача оширади.

https://www.spot.uz/