×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Нурафшонда Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади “INVEST IN TASHKENT REGION”

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2019 йил 25-26 октабр кунлари “ Invest in Tashkent Region” Халқаро Инвестицион Форуми бўлиб ўтади. Форум ташаббускорлари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Икки кунлик форумда 50 дан ортиқ мамлакатдан 250 га яқин меҳмонлар – ҳукумат делегациялари, институционал инвесторлар ва бизнес вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. 2015 йилдан 2018 йилгача ички минтақавий маҳсулотнинг икки баравар ўсишини таъминлаган динамик ривожланаётган пойтахт вилояти иқтисодиётнинг реал секторига капитал қўйилмалар учун ноёб майдончадир.

«Инвестицион форум Тошкент вилоятини ажратиб турувчи ноёб ўсиш потенциалини намойиш этишга қаратилган. Ривожланган инфратузилма, инсон ресурслари, ажойиб иқлим ва бой минерал ресурслар қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризм соҳасига ишончли сармоя киритишга имкон беради. Бизнинг биринчи устувор йўналишимиз – ўсиб бораётган ҳудуд аҳолиси учун янги иш жойларини яратиш ва шу билан бирга ҳаётнинг янги сифатинибарпо этишдир. Буларнинг барчасини инвесторларнинг фаол иштирокида амалга ошириш мумкин, улар учун эса биз идеал шароитларни яратишимиз жоиз”, – дейди Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов.

Эркин иқтисодий зоналар қисқа вақт ичида тўқимачилик, қурилиш материаллари ва электр жиҳозлари ишлаб чиқаришда жиддий кўрсаткичларга эришган ҳолда минтақа иқтисодиётини диверсификация қилиш, шунингдек, дори-дармон ва тиббиёт ускуналари учун истиқболли ишлаб чиқариш линияларини яратиш учун асос яратди.

ИИТР натижаларига кўра Европа Иттифоқи, ОЕCД (Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти – ривожланган мамлакатларнинг халқаро иқтисодий ташкилоти), Осиё-Тинч океани, МДҲ ва Яқин Шарқ инвесторлари билан бир қатор шартномаларни имзолаш режалаштирилмоқда. Форумга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестиция банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа нуфузли ташкилотларнинг вакиллари таклиф этилган.