×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ЎзДИФ ва РДИФ ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар

Ўзбекистон Республикаси Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (ЎзДИФ) ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РДИФ) ўртасида қўшма инвестисия лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг музокаралари якунлари бўйича келишувга эришилди.

Битимга кўра, УзДИФ ва РДИФ асосий эътиборни икки мамлакатда инвестиция лойиҳаларини излаш ва амалга ошириш, ўзаро манфаатли соҳаларда ахборот ва тажриба алмашишга қаратади.

Ўзбекистон тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси инвестор ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш платформаси сифатида фаолият юритувчи янги давлат фондидир. Эълон қилинган капитал миқдори 1 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Унинг фаолияти Ўзбекистондаги кучли ўсиш салоҳиятига эга ва акциядорлар учун юқори даромадли етакчи компанияларни узоқ муддатли капитал билан таъминлашга қаратилган.

Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РДИФ) 2011 йилда этакчи хорижий молиявий ва стратегик инвесторлар билан биргаликда Россиядаги компанияларнинг ўз капиталига сармоя киритиш учун ташкил этилган. Жамғарма Россия иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар учун катализатор вазифасини бажаради.

 

uzreport.news