×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Ўзбекнефтгаз”: “Dubai Expo–2020” кўргазмаси доирасида “Clariant”, “KPMG”, “Sulzer” каби йирик компаниялар вакиллари ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Бирлашган араб амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган “Dubai Expo–2020” халқаро кўргазмасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз экспозицияси билан иштирок этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси аъзолари тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, халқаро молия бозорига чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, инвестиция лойиҳалари ҳақида батафсил маълумотлар беришмоқда. Ўз навбатида хорижий компания вакиллари билан ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилиниб, келишувларга эришилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида “Uzbekistan GTL” МЧЖ завод эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотларни етказиб бериш бўйича учрашувлар ташкил қилинди.

“Uzbekistan GTL” МЧЖ лойиҳасининг Фишер Тропш реактори учун зарур бўлган Лицензияланган катализатор сотиб олиш бўйича “Clariant” (Германия) компанияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Шу қаторда, учрашув давомида Clariant компанияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган яна бир йирик лойиҳа-Шўртан газ кимё мажмуаси ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳасига қизиқиш билдириб, лойиҳа доирасида кўзда тутилган полипропилен ишлаб чиқариш ускунаси учун катализатор етказиб бериш имкониятлари ва Clariant компанияси катализаторларининг бошқа катализаторлардан афзал томонлари муҳокама қилинди.

“KPMG” (АҚШ) компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича раҳбари Василий Савин билан учрашув бўлиб ўтди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоғидаги корхоналарда углерод икки оксидини (СО2) табиатга етказадиган зарарини камайтириш имкониятлари ва бу жараёнда янги технологияларни қўллаш масаласи муҳокама қилинди. Хорижий компания вакили томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан атроф-муҳит ва ижтимоий соҳаларга саноатнинг салбий таъсирини камайтирувчи (ESG) стандартларни жорий қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан айни пайтда ҳорижий консалтинг компаниялари (BCG(АҚШ)) билан нефть ва газ соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш таклифи ҳамда ҳорижий компания вакили томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан атроф-муҳит ва ижтимоий соҳаларга саноатнинг салбий таъсирини камайтирувчи (ESG) стандартларни жорий қилиш бўйича ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирилди.

Бундан ташқари, “Sulzer” (Германия) компанияси билан кам тоннали лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чиқинди сифатида ерга тушган полимер маҳсулотлари тупроқ билан қўшилиб йўқ бўлиб кетадиган экологик тоза полимер (полилактид) ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди.

“Sulzer” компанияси томонидан таклиф этилган инновацион технологиянинг аҳамиятга молик томони шундан иборатки ушбу турдаги полимерлар қайта тикланувчи қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини унумли қайта ишлаб экологик тоза янги турдаги юқори қўшилган қийматдаги полимер маҳсулотини олиш имконини беради. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Sulzer” мутахассислари лойиҳани ўзаро чуқур ўрганиб чиқишга келишиб олдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан айни пайтда хорижий консалтинг компаниялари (BCG) билан нефть ва газ соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, хусусан атроф муҳитга саноат таъсирини камайтириш бўйича ишлар ҳамда ESG стандартларини ўзлаштириш режалари ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, Туркманистон Республикаси “Дубай-Экспо–2020” павильони директори, Энергетика вазирлиги вакили Максад Боржаков билан учрашув ўтказилди. Уларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ экспозициясини таништириш давомида “GTL” лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Ҳафталик давомида Туркманистон павильонида “Туркманнебит” давлат концерни вакиллари билан ҳам учрашув ўтказишга келишиб олинди.

Шунингдек, “Uzbekistan GTL” МЧЖ вакилларининг “D.G.A Iron ore Trading” ҳамда “REX Resources FZE” хорижий компаниялари вакиллари билан учрашувлари ўтказилди. Меҳмонлар “Uzbekistan GTL” заводи маҳсулотига қизиқиш билдириб, келгусида маҳсулотни бир қанча хорижий давлатлар, хусусан Эрон, БАА ва бошқа давлатларга экспорт қилиш имкониятлари бўйича ўз хизматларини таклиф этишди.

“Petro Pipe” компанияси (ОАЭ) вакиллари билан бурғилаш қувурларини Ўзбекистон ҳудудида маҳаллийлаштириш имкониятлари ҳақида суҳбатлашилди. Компания вакилларига “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг қувур маҳсулотига бўлган эҳтиёжи ҳақида ахборот берилди. “Petro Pipe” компанияси билан Қашқадарё вилоятида юқори босимли идишларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Кўргазма доирасида, “Uzbekistan GTL” МЧЖ ва “Himma Middle East ZFE” (Дубай) компанияси ўртасида технологик тизимларни хавфсиз ўчириб-ёқиш, бошқариш, фавқулодда тўхтатиш тизимини автоматик назорат қилиш бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси имзоланди. Мазкур компания “GTL” технологияси лицензиари ҳисобланган “Sasol” (ЖАР) компанияси томонидан тавсия этилган бўлиб, шартномага мувофиқ “Himma Middle East ZFE” (Дубай) компанияси томонидан узоқ муддат давомида тегишли хизматлар кўрсатилади.

 

Манба: www.ung.uz