×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Ўзбекнефтгаз”: “SOCAR” компанияси билан ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилмоқда

Жорий йилнинг 7-9 сентябрь кунлари “SOCAR” компанияси делегацияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тасарруфдаги ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюрди. Ушбу ташриф “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “SOCAR” компаниялари ўртасидаги нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига мувофиқ амалга оширилди.

Ташриф давомида Ўзбекистонда нефть ва газни чуқур қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари бўйича тақдимот ўтказилди.

Мунозараларда нефть ва газкимё лойиҳалари каби мавзулар муҳокама қилиниб, “SOCAR” компанияси фаолияти йўналишлари ҳам кўриб чиқилди. Компаниялар томонидан корпоротив бошқарув тизимини ислоҳ қилиш ва транформация қилиш ҳамда рақамлаштириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва фаолият давомида эришилган тажрибалар бўйича фикр алмашилди.

Делегация аъзолари Қашқадарё вилоятидаги “Uzbekistan GTL” заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюришди ва корхоналарнинг технологик имкониятлари ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

“SOCAR” делегация аъзолари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг минтақада ва умуман мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларида нефть ва газ саноатига қўшаётган ҳиссасини алоҳида эътироф этишди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг истиқболини юқори баҳолашди.

Ташриф якунида делегация аъзолари икки компания ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларни давом эттириш ва томонларнинг қизиқишлари туташган нуқталарни белгилашда доимо тайёрлигини билдиришди. Ҳамкорлар замонавий юқори самарадорликка эга лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖда барча ресурслар мавжуд эканлигини таъкидлашди.

Маълумот учун: “SOCAR” компанияси Озарбайжоннинг йирик нефть ва газ компанияси бўлиб, Каспий денгизи минтақасида ва дунёнинг кўплаб давлатларида (Грузия, Руминия, Қозоғистон, Туркия ва бошқалар) ўз фаолиятини олиб боради.  

 

Манба: www.ung.uz