×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистоннинг қимматли қоғозлар бозори хорижий иштирокчилар учун янада шаффоф бўлади

Мамлакатимиз йил охирига қадар International Organization of Securities Commissions (IOSCO) (Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти) билан меморандум имзолаши кутилмоқда.

 Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш агентлиги жорий йил охирига қадар консультация, ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви бўйича кўп томонлама англашув меморандумини расман имзоламоқчи.

Тегишли масала 13 апрель куни Агентлик раҳбарияти ва ташкилотнинг катта маслаҳатчиси Изабель Пастор бошчилигидаги IOSCO котибияти вакиллари иштирокида ўтказилган видеоконференцияда муҳокама қилинди.

Тадбир чоғида Ўзбекистон томонидан меморандумни имзолаш учун қонунчилик базасини тайёрлаш жараёнини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шу муносабат билан кўп томонлама баҳолаш учун IOSCO котибиятига қатор ҳужжатлар тақдим этилди. Агентлик халқаро ташкилотнинг кўп томонлама меморандумини имзолаши Ўзбекистон халқаро стандартлар ва тамойилларга амал қилиши ва бозорни бошқариш биржанинг шаффоф ишлашини таъминлаши мумкинлиги хақида хорижий инвесторлар учун яққол белги бўлади.

“Меморандумнинг имзоланиши – бу қимматли қоғозлар бозоримизга киришдан қўрқишнинг ҳожати йўқлиги, у шаффоф ва ноқонуний операциялар ва ҳуқуқбузарликлардан ҳимоялангани хақида Ўзбекистоннинг йирик халқаро инвесторларга қарата эълони эканлигини билдиради. Бу, шунингдек, Ўзбекистоннинг норматив-ҳуқуқий базаси халқаро экспертизадан ўтгани ва ижобий эътироф этилганини англатади. ижобий баҳо”, – деди Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Турсун Маҳкамов.

Айни вақтда дунёнинг 138 мамлакати молиявий бозордаги ўзаро англашув меморандумини имзолаган.

IOSCO кўп томонлама меморандуми 2002 йилда мазкур халқаро ташкилот аъзоси бўлган қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчилар ўртасида ахборот алмашиш ва молия бозорида адолатсиз ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Таъкидлаш жоизки, Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи миллий идораларни бирлаштирувчи халқаро молиявий ташкилотдир. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Испаниянинг Мадрид шаҳрида жойлашган.