×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Январ-сентябр ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 6,9 фоизга ўсди

2021 йил январ -сентябр ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиши 6,9%ни ташкил этди. Бу ҳақда 2022 йилги бюджет лойиҳаси ва 2021 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама қилинган Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг тўққиз ойида 338 минг қўшимча иш ўрни ташкил этилган. 77 мингга яқин янги тадбиркорлик субъэкти ўз фаолиятини бошлади. Инвестициялар ҳажми ЯИМнинг 32 фоизини ташкил этди.

Қайд этилишича, 2021 йил январ-сентябр ойларида экспорт ҳажми, олтин экспортини ҳисобга олмаганда, 34,1 фоизга ошиб, 8,9 миллиард долларга этди.

2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ иқтисодиёти 6,5-7%даражасида бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, саноатда ишлаб чиқаришнинг ўсиши 9,1%, қурилиш ишлари – 6,6%, хизматлар – 8,6%ва қишлоқ хўжалиги – 2,8%ни ташкил қилади.

Мамлакатнинг ўрта муддатли макроиқтисодий кўрсаткичларини прогноз қилишнинг бошланғич стсенарийсида, ялпи ички маҳсулотнинг ўртача ўсиш суръати келгуси беш йилда 6,5% бўлиши кутилмоқда.

2022 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5,9 фоизга ўсиши кутилмоқда, кейинги йилларда ўсиш суръатлари юқори бўлади.

 

https://www.uzdaily.uz/