×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13,6 фоизга ўсди

«2021 йил январ-июн ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 18,013 миллиард долларни ташкил этди ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 13,6 фоизга ўсди», – дейилади Давлат статистика қўмитасида.

Ташқи савдонинг энг катта ўсиши май ойида рўй берди, бу деярли икки бараварга ошиб, 4,25 миллиард долларни ташкил этди.

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистондан экспорт ҳажми 12,3 фоизга ўсиб, 7,056 миллиард долларни, импорт эса 10,957 миллиардгача (+ 14,35 фоиз) ўсди.

Ташқи савдонинг салбий салдоси 3,902 миллиард долларни ташкил этди, бу курсатгич ўтган йилда 3,303 миллиард долларга тенг эди.

Республиканинг асосий ташқи савдо шериклари: Хитой (товар айланмасининг 18,2%), Россия (17%), Қозоғистон (10,4%), Туркия (8,7%) ва Жанубий Корея (4,6%).

Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулотлари қуйдагилардан иборат бўлди: саноат товарлари (умумий экспорт ҳажмининг 28,8%), олтин ва қимматбаҳо металлар (19,7%), хизматлар (16,1%), тўқимачилик маҳсулотлари (19,2%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (8,6%).

Январ-июн ойларида Ўзбекистоннинг асосий импорт буюмлари машина ва ускуналар (32,8%), саноат моллари (18,9%), кимё маҳсулотлари ва пластмассалар (13,8%), озиқ-овқат маҳсулотларида иборат бўлди (10%).

Манба: https://stat.uz/ru/press-tsentr/novosti-goskomstata/10425-vneshnetorgovyj-oborot-v-respublike-uzbekistan-za-yanvar-iyun-2021-goda