Давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш ва хусусий сектор учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида мутлақ ҳуқуқларни бекор қилиш ва давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш йўли билан 25 дан ортиқ фаолият турида монополияга барҳам бериш режалаштирилган. Бу ҳақда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида айтилган. Шу жумладан;
– 2022 йилда – 14 турдаги фаолият, жумладан, аҳоли ва ижтимоий соҳа объэктларини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича хизматлар, шунингдек сертификатлаштириш хизматлари;
– 2023–2025-йилларда – 11 турдаги фаолият, жумладан, нефт маҳсулотларини сақлаш хизматлари, темир йўл транспорти соҳасида қўшимча хизматлар кўрсатиш, аэропорт ва терминал комплексларини эксплуатация қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизатсия қилиш ва қайта ишлаш; темир йўл экспедиторлик хизматлари.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!