×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон – Япония: ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

Япониянинг Осака шаҳридаги Савдо-саноат палатасида форум бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти делегацияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Осака тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, шунингдек, Япония компанияларининг 40 нафар вакили ва тадбиркорлари, шунингдек, Фарғона вилоятидан Японияда фаолият юритаётган тадбиркор юртдошларимиз иштирок этишди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Фарғона вилоятининг сармоявий, савдо-иқтисодий салоҳияти юзасидан форум иштирокчилари учун тақдимот ўтказди. Тақдимотда вилоятнинг кейинги йилларда, жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция ва экспорт кўрсаткичлари ўсиб бораётгани, япон компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириш учун таклиф этилаётган истиқболли лойиҳа ва ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон билан узоқ йиллардан буён тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилиб келаётган “Масуи” компанияси раҳбари Чинори Токиа Фарғона вилояти билан Япония ўртасида ушбу соҳада сармоявий ва экспорт ҳамкорлиги учун яратилган имкониятларни алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у Япония бозорида ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига қизиқиш сезиларли даражада ошганини қайд этди.

Ўз навбатида, Осака ССП ва Осака бизнесни ривожлантириш агентлиги вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканликларини билдириб, яқин келажакда муносабатларни чуқурлаштириш бўйича аниқ режалар билан ўртоқлашдилар.

Бизнес-форум доирасида “Б2Б” ва “Б2Г” форматларида ташкил этилган учрашувлар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузишнинг молиявий ва техник жиҳатларини батафсил ишлаб чиқиш имконини берди.

Фарғона вилояти делегациясининг Японияга ташрифи натижасида жами 81,5 миллион долларлик 5 та инвестисия шартномаси имзоланди.

 

Манба: mift.uz