×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ ойида Ўзбекистон 26 та хорижий давлатларга қиймати 72,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,2 млн АҚШ долларига ошган.

Январ ойида Ўзбекистон тайёр тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Россия – 39,4 млн. АҚШ доллари

Қирғиз Р. – 24,1 млн. АҚШ доллари

Қозоғистон – 3,1 млн. АҚШ доллари

Украина – 1,2 млн. АҚШ доллари

Германия – 828 минг АҚШ доллари

Тожикистон – 725 минг АҚШ доллари

Январ ойида тайёр тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:

Андижон вилояти – 21,9 млн. АҚШ доллари

Наманган вилояти – 14,1 млн. АҚШ доллари

Тошкент вилояти – 11,7 млн. АҚШ доллари

Тошкент шаҳри – 8 млн. АҚШ доллари

Фарғона вилояти – 4,6 млн. АҚШ доллари

 

 

Манба: stat.uz