×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Пойтахтда AgroExpo Uzbekistan 2021 кўргазмаси бошланди унинг доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

Форум экспозициясида Россиянинг 18 та етакчи корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этдиларю Хусусан Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи негизида ғалла йиғим-терим машиналари ва тракторлар ишлаб чиқариш бўйича “Ростельмаш” компаниясининг йирик лоиҳаси тақдим этилди.

Ҳозирда Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги РЭМ (Россия Экспорт Маркази АЖ) ва Савдо ваколатхонаси билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолиятидаги россиялик иштирокчиларга Ўзбекистон бозорларига киришда кзмаклашиш бўйича тизимли равишда иш олиб бормоқда. Шунингдек, “лоиха офиси” ташаббуси икки томонлама лоиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилмоқда – ғояни ишлаб чиқишдан уни амалга оширишгача.

https://uz.sputniknews.ru/