×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Покистон устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришда давом этади

Жорий йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд шу йилнинг июль ойида Покистон Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилдилар, шунингдек, икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг кун тартибини кўриб чиқдилар.

Томонлар биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш ва савдо-иқтисодий, саноат, инвестициялар, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Улар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисида битимни имзолашга тайёргарлик кўриш доираси ўзаро ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилдилар ҳамда мавжуд масалаларни келишишни тезлаштириш мақсадида икки томонлама музокараларни жадаллаштиришга келишиб олдилар. Шунингдек, шу йилнинг июль ойида имзоланган Савдо ва транзит бўйича битимни ҳаётга татбиқ этишнинг аниқ механизмлари ва ҳар икки томоннинг масъул шахслари кўрсатилган ҳолда “Йўл харитаси” ҳам яқин келажакда келишиб олинади.

Транспорт ва логистика ҳамкорлиги мавзусига тўхталиб, томонлар барқарор транзит ташишни таъминлаш бўйича самарали чора-тадбирлар кўришга тайёр эканликларини билдирдилар. Банк-молия соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар жорий йилнинг июль ойида Тошкентда Покистон томони билан икки томонлама тадбирлар давомида эришилган барча келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси юзасидан келишиш жараёнини якунига етказишга ахд қилдилар.

 

Манба: https://mift.uz/