×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Қирғизистонни “миллионлаб” сармоялар боғлайди

Жамғарманинг устав капитали ҳали ҳам 50 миллион долларни ташкил этади, бироқ мамлакатлар бу билан чекланиб қолмайди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма сармоя жамғармасини туздилар.
Устав капитали 50 миллион долларни ташкил этади, бироқ томонлар уни 200 миллион долларга оширишни режалаштирмоқда.
Икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги келишув 11-март куни Тошкентда имзоланди. Энди бу ташаббус Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров томонидан маъқулланди.
Аввалроқ жамғарма икки давлат ўртасидаги “ҳамкорликни ривожлантириш катализатори”га айланиши таъкидланган эди.
Гап кўп соҳалар ҳақида бормоқда – биринчи навбатда, бу агросаноат мажмуаси, тикув-тўқимачилик, ишлаб чиқариш, савдо, тадбиркорлик.
Жапаровга кўра, бу Ўзбекистон ва Қирғизистон фойдаланиши керак бўлган “ўсиш нуқтаси”.
Сўнгги йилларда республикалар ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди – мамлакатлар умумий чегаралар масаласи устида фаол ишламоқда, мудофаа ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилмоқда.
2020-йил декабр ойида Қирғизистон ва Ўзбекистон саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни имзолаган эди.

 

https://uz.sputniknews.ru/