×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқаларни кенгайтириш ниятида

Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Р.Казакбаев ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Конструктив ва ўзаро ишончга асосланган мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ўзбек – қирғиз муносабатларини мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди.

Сиёсий, иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик соҳасидаги муносабатларни кенгайтириш борасида амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Бир қатор давлатлараро икки томонлама ҳужжатларни, жумладан, Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Ҳукуматлараро битим ва Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битимни замон талабларига мувофиқлаштириш бўйича ишларнинг бориши ўрганилди.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари иштирокида қатор халқаро ва минтақавий тадбирлар, хусусан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, таълим ва маданият соҳасидаги муносабатлар доирасида эришилган ютуқлар кўриб чиқилди ва ўзаро сайёҳлик оқимларини кўпайтириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида кўп қиррали Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришга қаратилган мулоқотни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

 

Манба: mift.uz