×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон ва Бразилия ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳим истиқболларини кўрмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Бразилия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Родриго Соаресни қабул қилди.

Мулоқот чоғида ўзаро муносабатларнинг ривожланиши ва уни устувор йўналишларда кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Халқаро платформалар ва ташкилотлар доирасида икки ва кўп томонлама форматдаги ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Инвестициявий ва савдо-иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Турли соҳаларда, жумладан, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чорвачилик ва паррандачилик, шунингдек, соя, маккажўхори ва шакарқамиш етиштириш ва қайта ишлаш соҳаларида саноат кооперациясини йўлга қўйиш истиқболлари қайд этилди. Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри ва доимий мулоқотни йўлга қўйиш, жумладан, ўзаро бизнес-миссиялар ва тармоқ кўргазмаларини ташкил қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Бу, ўз навбатида, ўзаро савдони кўпайтириш йўналишидаги муваффақиятларнинг ривожланишига ҳам хизмат қилади. Шундай қилиб, 2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баробар ошди ва жорий йилнинг январь-май ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 40 фоизга тенг бўлди. Ўзаро савдони янада кўпайтириш ва диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга келишилди.

Икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги бошқа аҳамиятга эга масалалар, жумладан, туризм, таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши юзасидан фикр алмашилгач, эришилган келишувларни илгари суриш ва амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар тўғрисида келишиб олинди.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  Manba:mift.uz